Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 25 » Китобдан боблар: Ўтмишни ўрганиш - истиқбол йўлидир
    17.17.40
    Китобдан боблар: Ўтмишни ўрганиш - истиқбол йўлидир
    Ҳерман Вамбери

    БУХОРО
    ЁХУД
    МОВАРОУННАҲР ТАРИХИ

    «Ўтмиши  кўмилган  миллатнинг   истиқболи ҳам зулмат пардаси остидадир»

    Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир. Мозийдан бехабарлик кечаги ҳам бугунги авлодни бир мунча синдириб, маънавий қашшоқ ва кучсиз, юртига, миллатига, истиқболига бефарқ қилиб қўйганди. Хайриятки, элимиз бу кунга келиб у мудроқ, муте, қўрқувпараст руҳий муҳитдан қочмоққа, қутулмоққа тутинди. Шунинг учун ҳам бугунда ёшу кекса бирдай сиёсатга, иқтисодга, маданиятга ҳавасманд бўлиб қолди, миллий урф-одатлар, бойликлар ҳақида қизишиб ўйлай бошлади. Баъзилар эса, келажакка—зулматли бир парда қоплаган тун каби ҳозирда мажҳул бир бўшлиққа каловланиб тикилганча каромат қилмоққа уринади. Афсуски, истиқболни аниқ, тиниқ билимга эришмасдан туриб тасаввур этиш мумкин эмас. Дейликки, бугунги жумҳуриятимизда яшаётгаи авлоднинг ота-боболари олти минг йиллик тарихга, маданиятга эга; аждодларимиз ўтмишда кўп даврларда ҳукмронлик ҳам қилганлар, ҳукм остида ҳам бўлганлар; шунга қараб миллий ривожланиш ва таназзул пайтлари ҳам рўй берган. Биз кечмишда ер бойликларимиз, чегараларимиз, элимизнинг нуфузи, қўшни мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари, машҳур кишилари, айниқса, миллатни жаҳон миқёсида шуҳратлантирадиган буюк шахслари ҳақида асосли бир қарорга келмасдан туриб, барибир, келажакда ҳаётимиз қандай бўлишини тасаввур қила олмаймиз.

    Менимча, келажакка фақат ўтмиш йўл кўрсатади, у йўл бугуннинг кўксидан ўтади. Бугунги кун мустаҳкам, қудратли бўлса, ўтмиш ва келажакнииг оғир кўпригини кўтара олади. Халқимизнинг бутун борлиқ умри ўтаднган ана шу кўприкнинг бунёдга келнши учун, унга томон бориш учун йўлкўрсаткичлар керак, тарих ҳақида билик зарур. Асл ота юртлари эски Туркистон бўлган можорлар (венгерлар-хунгарлар — хун эрлар — Т. Қ.) олими Ҳерман Вамбери, унинг «Бухоро ёхуд Мовароуyнаҳр тарихи» китоби ҳам ана шундай йўлкўрсаткичлардан биридир.
    Бу китобнииг русчага Аркадий Павловский таржима қилгаи нусхаси Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада сақланаётган «Туркистон тўплами»нинг 70—71 жилдларидан ўрин олган. Биз журналда эълон қилинган парчаларни тайёрлашда шу китобдан ҳам фойдаландик, асосан эса, 20-йилларда Бухоро Халқ Маориф Назоратининг нашриёти ташаббусига кўра ўша русча таржимадан Фотиҳ Қаримий ва Бурҳон Шараф туркчага ўгирган икки жилдликка (Москва, 1924 йил, эски имломизда) суяндик.

    Маълумки, Ҳерман Вамберининг туркий халқлар ҳаёти ва исломга оид илмий, адабий, сиёсий-тарихий ва тилга мансуб   йигирмадан ортиқ асарлари бор. Қисқаси, биз бу ўринда Вамберининг «инглиз жосуси» экани ҳақида сўзлашни   ортиқча биламиз ва Фотиҳ Каримийнинг шу сўзларини таькидлаш билан кифояланамиз: бу олим «сиёсий фикри жиҳатидан лсуда очиқ турк мухлиси, инглиз тарафдори, Русия  мухолифи эди, шунга кўра подшоҳлик Русияси қошида   ғайримақбул кишилар жумласидан саналар эди». Аммо олимга нисбатан шундай қарашлар мавжудлигидан қатъи назар,   унинг «История Бохари  или Трансоксаний» асарини 1873 йилда Авлиё Питер шаҳрида таржима етилиб тарқатилгани    ва бизгача етиб келгани ноёб зикрдир. Таржимои А.Павловскийнинг «Сўзбоши»сидаги фикрлари ҳам ҳақиқатга тўғридир: муаллиф Вамберининг айтишича, бу асар оврупалик маълумотли омма учун Трансоксания — Мовароуннаҳр   мамлакати ҳақидаги биринчи тарих бўлиб қолади. Чунки Вамбери бу китобни ёзишда асл манбалардан, турк, мўгул,  араб, форс тилидаги  тарих  китобларига  бу  ўлкага  қилган  саёҳати давомида кўрган ва  ўзи  тўплагаи  қўлёзмалардан  фойдалангаи. Таржимои бу ўлка темурийлар салтанати таназзулигача Мовароуннаҳр дейилган ва сўнгра, ўн олтннчи  юз йилликдан Бухоро хонлиги дея шуҳрат топганинн  айтиб, шундай дейди: «Эта страна, знаменитая уже в древности и достигшая полного велнчья  при  Тамерлане, избравшем Самарканд столнпею своей колоссальной империи, до сих пор оставалось для истории почти совершенно новым, нетронутим полем».

    Бу китобнинг фойдаси, фазилатлари хусусида кўп гапириш мумкин. Аммо унда маълум жузъий нуқсонлар ҳам йўқ эмас. Зотан, бу табиий ҳолдир, чунки муаллиф неча минг йиллик тарихни китоблардан ўрганиб, ўзи бошқа миллатга ва бошқа миллий мушоҳада тарзига зга бўлгани ҳолда, ҳукмрон бир муҳит вакили ўлароқ бу асарни баҳолиқудрат битган. Асарни иашрга тайсрловчи Сирожиддин Аҳмад ҳам, уни таҳрир қилиш ва туркча, русча нусхаларга солиштириш жараёнида мен ҳам, шу жиҳатларга имконимиз етганича эътибор бердик. Уқувчинннг миллий туйғуларига, иззат-нафсига тегадигам баъзи ибоираларни, жумлаларни атайлаб тушириб қолдирдик, баъзиларини мантиққа, илмий асосга суяниб ўзгартирдик.
    Масалан, туркча нусхадаги «Арабларнинг ҳужуми ҳам қабули ислом» боби шундай бошланади: «Улуғ ислом юртининг амодлари ғарбий Осиёда инишо қилунғондан сўнгуқ араб қаҳрамонларининг ғолиб фирқалари Искандари кабир йўли илан Мовароуннаҳрга келуб кирдилар».

    ( Давоми бор )
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz