Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.05.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 31 » Ўтмишни ўрганиш - истиқбол йўлидир
    12.57.58
    Ўтмишни ўрганиш - истиқбол йўлидир
    Ҳерман Вамбери

    2.БУХОРО
    ЁҲУД
    МОВАРОУННАҲР ТАРИХИ


    Русча таржимада эса бундай: «Едва только были воздвигнути столпи исполинского здания ислама в западной Азии, как пободоносише отряди арабских искателен приключений. вторгнулись в Трансоксанию по следам великого Македониянина». Кўриб турибсизки, туркча нусхада бундан кейин кўп ўринларда учрайдиган «қаҳрамон араб»,  умуман, арабларни улуғлаш русча нусхада йўқ; мен Вамбери китобининг асл нусхасини ўқий  олмаганим учун  айни  пайтда фақат бир фараз билан чекланаман: Вамбери китобини ёзишда араб муаллифларининг, асосан мусулмон шарқи муаллифларининг асарларидан фойдаланган ва улардаги арабларни мадҳ этиш унга кўчган. Шу боисданми, русча ва туркча  нусхаларда ҳам Мовароуннаҳрга—Туронга бостириб кирган араблар «қаҳрамонлар» деб, бу юртнинг эгалари, юрт ҳимоячилари эса «душман» деб талқин қилинади. Қутайба «энг илк аввал Байканд шаҳрина қарши юрди. Ул, саҳро ҳаволисина еткач, онда душмам аскарини тасодиф этди. Душман аскари сом жиҳатинча Қутайба аскариндан  бик кўб зиёда эди». Русчадан ҳам бу мантиқий хато такрорини кўрамиз: «...дойдя до окраин степи, нашел там неприятельские сильт». Шунга кўра, биз «душман» сўзи ўринга баъзи ўринларда туронликлар, турклар ибораларини қўлладик.

    Баъзиларда шундай саволлар ҳам туғилар, балки: нега энди бу асар асл нусхадан ёки русчадан эмас, айнан туркчадан фойдалаииб тайёрланди; нега эндн буни биз таржима дейишимиз керак ва ҳоказо. Биринчидан, қайси нусхадан фойдаланиш ҳар бир ижодкорнинг ёки ижодий маҳкаманинг хос ҳуқуқидир, иккинчидан, русча нусхада жуда кўп исмлар, атамалар нотўғри берилганки, бу шубҳасиз, таржимонни чалғитар эди (масалан, «Темур тузукоти» сўзини «Тюцюкат — и — Темур» деб. Чингиз ясоқларини «язау Дженгиза» деб ёки машҳур форсча иборани «Амеден у кенденд у зухтенд у куштенд у бурд-денду рефтенд» деб берилган; ҳолбуки, «омадан ва кундан ва...»). Энди бу асарни тайёрлашда туркчадан таржима қилинганига келсак, биз юқорида келтирган парчалардан кўриниб турибдики, Ф. Қаримий ва Б. Шараф нусхаси айнан олинса, бугунги ўқувчи учун усмонлича, татарча сўзлар, форсий ва арабий иборалар ниҳоятда қийинчилик туғдирар эди. (Шу ўринда битта мисол келтирмоқчиман: «...аввалги Мовароннуҳр шул қадар душмиш ва шул қадар қизғонч бир ҳолда қолмишдирки, инсон эски жўғрофшоннинг лек муболағали ўлдуқларини ёхуд ялан сўйладикларина ишонмоқчи бўладир. Ҳукумат муқаррий, уламо маркази ҳам бир хийли тижарат ва саноат ўрни ўлан Бухоро ҳозиринда кўб ўлса 30 минг нуфузли ва Осиёнинг энг пис ва сиҳат учун энг зарарли бир балдасидир». 1 жилд 31-32-бетлар). Шуни ҳисобга олиб, биз асарни туркчадан айнан «таржима» қилиб, ўзбек тилига мослаштириб, матндан эркин фойдаланган ҳолда китобда эълон этдик.

    Вамберининг асарида шундай гаплар борки, менимча, улар аслида босқинчилик сиёсати манфаати учун айтилгандек туюлади. Масалан, Турон халқларини, қавмлари ва уруғларини бир-бирига қарши қўйиш учун у бир ўринда, мўғуллар Самарқандга бостириб кирганида, босқинчиларга ерли турк ва қанғли қавмларииинг қўшилиб кетганини айтса, арабларнинг Бухорога босқин даврида, ўшанда аҳолиси асосан турклар ва тожиклар бўлгани учун (бир оз ҳушёр тортиб, оврупалик мустамлакачилар бу юртга кўз тиккан замонларда ҳам аҳоли таркиби шундай эканини ва уларни бир-бирига қарши қўйиш ерлиларни кучсизлантиришга олиб келишини, бу эса босқинчиларнинг айнн муддаоси эканини ўйланг) шундай ёзади: (русчада) «Гусейн тот час двинулея Бохору, которой жители по большой части таджики, во все времени извествне за трусос, вишли против мего, хорошо вооруженне...» Туркчасида: «Ҳусайн тулўқ соат Бухороға ҳаракат этди. Онинг аҳолиси аксарият тожиклар бўлиб, жабинлик ила машҳурдирлар. Алар қуролланиб, Ҳусайн аскарина қарши чиқдилар...» Биз бу гапларни икки карра гижгижловчи маънога эгалиги учуа ҳам китобда бермадик. Биринчидан, ҳеч бир қавмни, миллатни қўрқоқлиги билан машҳурдир деб бўлмайди. Иккинчидан, бу ердаги бу қавм Бухоро аҳолисининг аксариятини, буниси озчилигини ташкил этарди, деган сўз ҳам аниқлик киритишга муҳтож. Зотан, Вамберининг ўзи ҳам, барча форспараст гуруҳлар кўп таъкидлаган гапни такрорлаб, Мовароуннаҳрнинг маданий қисми «эрон унсурлари» дейди ва жумладан, савдо ва ҳокимият ишлари маркази бўлган Бухоро шаҳрига тожикларнииг кўпроқ йиғилиши ўша муҳитда табиий ҳол эканлигини ва бу ўринда Бухоро мамлакатига кирувчи бошқа вилоятлару қишлоқларда, саҳро яйловларида асосан кўп сонли турк қавмлари яшаганини эсдан чиқарган.  Бу  ҳолатда  ҳам  шу икки  қўшин,  бир-бирига халқ ва миллат сифатида тақдирдош, қисматдош бўлган тожиклар ва турк қавмлари ўртасига нифоқ солишнинг кўринмас ипларини сезиш мумкин. Шунинг учун ҳам бундай гап сўзлар Вамберининг биз китобда берган тарихий ҳикояларидан олиб ташланди.

    Бу каби қусурларидан қатъи назар, Вамберининг асари қимматли тарихий маълумотларга тўла. Айниқса, унинг берган изоҳлари ҳам илмий асосли, ҳам тарихан мароқлидир. Биз китобда фақат матннинг ўзини бердик, изоҳлар кўплиги ва мураккаблиги, бошқа тарихий манбалар билан солиштиришни тақозо этгани туфайли, уларни тушириб қолдирдик. Шу боисдан Шайбонийхон шахси ва умуман, ўзбекларнинг миллий хусусиятлариии очиқловчи бир изоҳни тўлалигича келтирмоқчиман. Шайбонийхон Бурга Султонни йўлдан олиб ташлаш ҳокимиятни мустаҳкам эгаллашдаги қилинадиган ишлардан бири эканини сезгач, қатъий ҳаракат бошлайди. Бурга Султон саройига қишда, қаҳратон совуқда кутилмаганда босқин ясаган ўзбеклар уни қочириб юборадилар. Саройда қолганлар қатл этилади. «Тонг очилғондан сўнг Шайбонийнинг одамлари яралануви маълум бўлғон Бургани изларга бошладилар. Қор устина томуб боргон қон асарини кўрдилар, бу қон излари ўрмон ичина боруб кирди. Шунинг бўйинча боруб, ниҳоят, ёрали бир аскар тобдилар. Ким эканини сўрағанлари вақт ўзининг Бурга Султон бўлғанлиғин сўйлади. Шайбоний онинг Бурга эмас, балки Бурганинг ходими Мунгабий бўлғонини билиб, сен нечун ўзингни Бурга Султон деб сўйладинг, деди. Бунга қарши Мунгабий: «Подшоҳ, мен Бурга билан бирликда ўсдим, онинг экмактузини ошладим, сенинг одамларинг они изладикларини билганим вақт онинг ҳаётини қутқармоқ учун ўзимни фидо этарға, онга таъйин этилган ўлим ўқини ўз кўкрагимга олурға қарор бердим. Энди ихтиёр сизда, тиласангиз нишлангиз» деб жавоб берган. «Шайбоний хейли бир олижаноб зот бўлғонлиқдан бу номусли одамга зўр мукофот беруб, озод этган. Лекин сўнгра Бурга топилиб, қатл этилгаи. Бу ўринда Шайбонийнинг шафқатсизлиги билан баробар ниҳоятда олижаноб, садоқатни қадрловчи инсон экани, шунингдек, Мунгабийнинг мард, тўғрисўз, эски турклардаги каби садоқат эгаси экани, хуллас, икки шахснинг миллий хусусиятлари аён бўлмоқда.

    Вамбери яна бир изоҳида, Қутайба Турон аскарларини куч билан енга олмаслигини билгач, ҳийлага ўтгани ва бирлашган турк, сўғд аскарлари ичига айғоқчи юбориб, фитна тарқатганини ҳикоя қилгач, ўша жосуснинг «асли эронли Тиндир» (русчада «это бил собственнмй шпион Кутейбе, по имени Тендер, родом Перс»)  эканини айтади.
    Вамберининг бу китобидаги муҳим маълумотлардан бири шуки, у Темурнинг отасининг исми (ҳозиргача буни барча русчадаги ва ўзбекчадаги китоблардан Тарағай деб нотўғри ёзилиб келинмоқда — Т. Қ.) Тўрғай эканини айтади «Темурнинг отаси Тўрғай (бидбилдик) барлос уруғининг бошлиғи эди» дейди ва изоҳда айтадики, Вайлнинг ўқиганича Тарағай эмас (русчадан ҳам «Отец его Тургай (перепель) бил главою Берлас... Не Таргай, как считает Вейл») дейди. Ҳақиқатан ҳам, Вамберининг фикри тўғри. Чунки Тарғай, Тарағай сўзининг маъносини шундай деб ёзганлар изоҳлашмаган. Вамбери ҳам бу ерда нега Тўрғайлигига изоҳ бермаган.
    Эски турклар тарихидан маълумки, ота-боболаримиз исломиятдан аввал будда динига, Кўк динига (шаманизм) мансуб бўлганлар, уларнинг тотемлари ҳайвонлар ва  қушлар бўлгани ҳам маълум. Шу жиҳатдан қараганда, шунингдек, Темур даври ва ундан кейин ҳам исломдан аввалги эски турк одат ва анъаналари сақланиб қолганини, хусусан, исломийлашган турклар ўзларша бир арабий исм билан бирга битта эски туркча исм ҳам қўйганларини эсласак, нега Тўрғай деб аталгани англашилади.

    (Давоми бор)
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz