Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.05.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 7 » Ўзбекистондан хабарлар
    18.29.11
    Ўзбекистондан хабарлар
    ОИТС – Лолага ўйинчоқ эмас

    Uznews.net – Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Ўзбекистонда ОИТСга қарши кураш байроғини қўлига олди. 1 декабр куни у Тошкентда давра столи уюштирди, кечқурун эса реп юлдузлари "Busta Rhymes” ва "Quest Pistols” гурухлари иштирокида: "Биз ОИТС ва гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида концерт ўтказди.

    Ёшларнинг иккита энг оммабоб гуруҳи, америкалик рэпперлар "Busta Rhymes” ва украинларнинг "Quest Pistols” гурухлари 1 декабр куни – Халқаро ОИТСга қарши кураш кунида – Тошкентнинг Юнусобод Теннис корти майдонида ОИТС ва наркотикларга қарши Ўзбекистон ёшлари туйғуларини уйғотиш учун концерт беришди.

    Концерт, шу жумладан ўша куни Тошкентда ўтган ОИТСга қарши кураш билан боғлиқ бошқа тадбир ва ғояларни амалга ошириш ташаббусини Ўзбекистон президентининг кенжа қизи, "Сен ёлғиз эмассан” фонди раҳбари ва мамлакатнинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова Тиллаева кўтариб чиқди.

    Рэпперлар – норасмий ёшлар рамзи сифатида, кибор эстеблешмент қаршисида таъзим келтириш ва сохта оханглар бегона бўлган, оддий ҳаётнинг оғир жиҳатларини ва ёшларнинг муаммоларини куйловчи гуруҳ сифатида ёшларга кўпроқ таъсир кўрсатишлари мумкин эди.

    Бироқ Ўзбекистонда, ОИТС нималигини яхши биладиган шахслар фикрига кўра бу ғоя амалга ошмайди. ОИТС юқтирган ёки бошқа шу каби беморлар Ўзбекистонда, жамиятдан бегоналаштирилгандирлар ва юлдуз репперларнинг овози ҳеч қачон уларга етиб бормайди.

    Республикан "ОИТС маркази” маълумотларига кўра, Тошкентнинг Чилонзор туманида, ҳар йили 900 нафар одам ОИТС юқтиргани ҳақидаги даҳшатли ташхисни олади. Бу статистика, мутахассисларнинг сўзларига кўра, касалликнинг шиддат билан ўсиб бораётганини англатади.
    Тошкентдаги репперлар концерти афишаси


    Анонимлик шартига кўра, "ОИТС маркази” ходимининг билдиришича, расмий маълумотларга кўра Ўзбекистонда 12 минг ОИТС юқтирган шахслар бор, бироқ бу анча камайтириб кўрсатилган рақамлардир. Ушбу касалга йўлиққан беморларнинг ҳақиқий сони ҳақидаги маълумотлар давлат сири даражасидаги маълумотлар сирасига киради. Бу мавзунинг ўзи ҳам мамлакатда табу ҳисобланади.

    Норасмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тахминан 38-40 минг инсон иммун танқислиги билан оғриган беморлар бор. ОИТС маркази аноним манбасига кўра, хатарли дея аталган гурухга мансуб одамларнинг сони ошиб бораётгани, шу жумладан қон қуйиш натижасида касал юқтирганлар хисобига кўпаймоқда.

    "Сўнгги йилларда ОИТСга кўпчилик қон қуйиш натижасида чалинишмоқда. Тиббий ускуналарнинг тозалиги инфекция тарқалишида асосий муаммо бўлиб турибди. Бироқ, бу ҳақда очиқ гапириш тақиқланган”, - дейди "Uznews.net” суҳбатдоши.

    2003 йилдан буён, Ўзбекистонда Бош вазир ўринбосари рахбарлигидаги мамлакат мувофиқлаштирувчи комитети фаолият кўрсатади. Айнан улар томонидан "Ўзбекистон республикасида ОИТС инфекциясининг тарқалишига қаршилик кўрсатиш стратегик дастури” ишлаб чиқилган.

    Бироқ, мамлакатда амалга оширилаётган барча дастурлар фақат касаллик профилактикасига қаратилгандир, дея тушунтиришади мутахассислар. Амалда эса ҳеч қаерда, ташхис қўйилган шахсларга нисбатан қандай чора кўрилиши ҳеч қаерда ёзилмаган.

    ОИТСга чалинганлар юзасидан расмий статистиканинг нотўғрилиги БМТ



     

    гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси (UNODC) маҳсус маърузасида ҳам ўз аксини топган.
    UNODC маълумотларига кўра, агар 2001 йили Ўзбекистонда 770 ВИЧга чалининг қайд этилган бўлса, 2005 йили бу рақам 7 810 ҳолатга кўпайган.

    ВИЧ – бу унча мураккаб ва энг даҳшатли бўлмаган касалликдир. Бу бутун дунё тадқиқотида тасдиқланган. Сўнгги маълумотларга кўра турли муолажалар ёрдамида яна ўртача 30 йилгача умр кўриш мумкин.

    Бироқ бу каби қувончли истиқбол ҳали уфқ ортидадир. Ўзбекистонда эса ВИЧ ташхиси кўпчилик учун ҳукмга айланган. Аксарият одамлар жисмоний касалликдан кўра маънавий оғриқдан қийналишади.

    Лола Каримова-Тиллаева юлдуз репперлар концертига сарфлаган пулларга қанча дори дармон сотиб олиш мумкин эди? – дея ўйлашмоқда бугун кўплаб ВИЧ ва ОИТС юқтирган беморлар.

    Бироқ агар Лола бу пулларни ҳақиқатан муҳтож "бегоналик зонасидаги” инсонларга сарфлаганида эди, Тошкент концерт залидаги репперларнинг концерти каби дабдабалар бўлмаган бўларди.

    Uznews.net
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 Sayod  
    0
    ASSALOMU ALAYKUM MAN BU MAVZUGA QARSHIMAN ,TUGRISI SIZLAR LOLA VA GULNORA BU QILDI DEYSIZLAR GULNORANI BUXGALTERIDAN OLGAN SUXBATNI XAM XAMMASINI UQIDIM ULARNI XECH KIMIGA ISHONMAYMAN NIMAGAKI ULAR ARTISTLARDUR.UZBEKISTONDA U QILISH KERE BU QILISH KERE DEYAVERASIZLAR KONKRET 1-KUNI KELISHIB NIMA QILISH KERE BULSA QILISH KERE.TUGRISI MAN XOZIR MEKSIKADAMAN BU ERDA RUSS.MAFIYA BILAN ISH QILAMAN SH ERDA TURIB XUDO XOXLASA UZBEKISTONDA NIMA QILISH KERE BULSA QILAMAN VA QILEPMAN.NIMAGAKI TEPADAGI OKALAR NIMAGA MUXTOJ NIMA DESANG QILADI ULAR<UZBEKISTON KELAJAGI BIYUK DAVLAT> SOQQANI OLGANDAN KEYIN QILISHADI.

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz