Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 24 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    18.20.51
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР

    ***
    Алишер Соиповга

    Сени эсга олиб, куз йиғлар хазин,

    Бутун Ўшга тўшар зарин паёндоз:

    Қайда кесмиш зоғлар лочин парвозин?

    Хамон этмоқдасан Лочиним парвоз!

    ***

    Бу - ҳаёт

    Хибсхонада, камерада бир,

    Махзун ўлтирар икки аристон.

    Баландани еб, бамайлихотир,

    Ҳаётларини қилишар достон.


    Улар, бамисли, жўралар содиқ,

    Бир-бирларига ғамхўр шу қадар;

    Биттаси шаҳар хокими собиқ,

    Биттаси уйсиз яғир дарбадар.

    ***


    Қизиқ экан

    Қизиқ экан дунёнинг иши

    Истисносиз барча соҳада.

    Лолу хайрон қолади киши,

    Қила олмай гох мушохада:


    Бор эди бир такобир судя,

    Номи элга кетганди тарқаб.

    Олмаса гар “кўкидан” “хадя”,

    Белгиларди жазони “қадаб”.


    Чўт эмасди унга пракурўр,

    Бенаф эди ёзиш устидан.

    Адо бўлиб бир манглайи шўр,

    Ўзин осди унинг дастидан.


    Илло у ҳеч қилмасди ташвиш,

    Чунон ўзин тутарди биқиқ.

    “Пирзидентга, дерди, хоҳ ёзиш,

    Мен қиляпман қонунни тадбиқ”.


    Энди, кўринг, амалдан тушиб,

    Излар эмиш ўзи хақиқат.

    Очган эмиш у куйиб-пишиб,

    Идорасин “Холис адвоқат”.


    Мижозларга ошкора дермиш;

    Конун битта – мадор муроса!

    “Узатмасанг”, бўлсаям жўн иш,

    Ичармишлар қонингни роса.


    Қизиқ экан динёнинг иши,

    Туғулгай хам қизиқ саволлар:

    Бўлса тағин судя шу киши,

    Сайрар экан қандай наволар?

    ***

    Андижон

    24 10 2009
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz