Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 7 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    12.01.47
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР

    1. Сонет

    2. Бағишлов

    3. Мухаммас

    ***

    МУҲАББАТ ШАМАЕВАГА

    (сонет)


     Соч елкадан, ўн етти ёшда,

    Мен ёшликнинг ўтли чоғида,

    Нуқта холи бор яноғида,

    Қизни севдим, битта қарашда.

     
    Ҳижрон деган ёндим оташда,

    Куйдим чунон висол доғида.

    Куйлар эди севги боғида,

    Шу чоғи бир булбул-фаришта.

     
    Бўлди насиб рақибга висол,

    Келди аста замона довул,

    Тарк айлади боғини булбул.

     
    Лек дилда илк мухаббат мисол,

    Қулоғимдан кетмас, Моҳигул:

    "Мана сенга олам-олам гул”.

    ***

    МАРЯМ АҲМЕДОВАГА

    (туғилган кунига бағишлов)


    Бизга унинг келди хабари

    Тиллардамас, дилларда ошиқ!

    Шифокорлик касби-ҳунари,

    Бағри-дили барчага очиқ.


    Айни замон катта амалдор,

    Олимларнинг ишлари тушар.

    Лек унда йўқ кибрли виқор,

    Инсон учун жонини тўшар.


    Дўстларини кўрса хафа, ғаш,

    Айланади мисли парвона.

    Яна, Марям хоним - каламкаш,

    Абёт айлар санъаткорона!


    Чун таваллуд айёми бугун,

    Йўллагаймиз тилаклар эзгу;

    Узоқ яшанг, бахтларга уйғун,

    Чехрангиздан аримай кулгу!

    ***

    ЧИРОЙЛИК

    Зокиржон Фурқат ғазалига мухаммас


    Олсангиз алик бизни, қарорингиз чиройлик,

    Бўлиб кетгай бу мискин хушторингиз чиройлик,

    Эй моҳим, Дехли, Румдин гузорингиз чиройлик,

    Жаннатнинг гулларидин, гулзорингиз чиройлик,

    Хури пари юзидин рухсорингиз чиройлик.


    Васф этгали хуснингиз қилмайди ақл бовар,

    Чиройда Лайли, Ширин келмас сиза баробар,

    Лаъли лабингиз майгун гулғунчадин дилобар,

    Кўрганда қоматингиз бўлғой хижил сановбар,

    Товуснинг жилвасидин рафторингиз чиройлик.


    Олам кезуб кўрмадим сиздин хуржамол харгиз,

    Сиз каби хам худписанд йўқтур, эҳтимол, харгиз,

    Ўргило ва лек уйманг қошларни хилол харгиз,

    Ҳар қанча яйласангиз келмасо малол харгиз,

    Яхши эрур жафонгиз, озорингиз чиройлик.


    Ром этади хам дилни рақсу хиром этсангиз,

    Йўқтур ҳеч тановарда ёхуд лазгида тенгиз,

    Хоҳ бўлсангиз шунчалар ўйноқи дарё, денгиз,

    Ҳар бир-биридин аҳсан афъолу хислатингиз,

    Кирдорингиз ярашган, атворингиз чиройлик.


    Равонийни афв айланг, эй толеим нурафшон,

    Рашқ ўтида хам ёнгай топсангиз ҳар ёна шон,

    Бундин сиза бировлар кўз солурға кўп нишон,

    Фурқат кўриб, кўнгуллар бўлмас нечук паришон,

    Белларда кокулингиз, тумморингиз чиройлик.

    ***

    Андижон
    7 11 2009


    "Замондош"
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz