Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 18 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    09.55.44
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР


    1. Эркин шеър

    2. Тўртликлар

    3. Мухаммас


    ***

    1. БУҚАЛАМУН*


    ***

    Сен жонворсан нодир бағоят,

    Жисму тананг чинакам афсун,

    Сен ҳақингда кўпдир ривоят:

    Тилинг эрур ўзингдан узун.


    Тил эмас бу, хақиқий қурол,

    Бехатодур унинг мўлжали:

    Сонияда, отилиб, дархол,

    Жойга қайтар олиб ўлжани.


    Икки кўзинг лол этар мани,

    Ҳеч жоннинг йўқ бунақа кўзи;

    Олд, орқа-ю, пасту тепани,

    Ҳар бир кўзинг кузатар ўзи.


    Вазият ва муҳитга қараб,

    Бўялишинг керакли рангга,

    Қадимдан кенг оламга тарқаб

    Шону шуҳрат келтирган санга.


    Ҳа, жонворсан нодир бағоят,

    Жисму тананг чинакам афсун,

    Сен ҳақингда кўпдир ривоят...

    Лек бор махлуқ сенданда устун.


    Номи "одам”, биласан, балки,

    Ҳам ўтхўр у, ҳам ёвуз хунхўр.

    Буқаламун, шу одам, билки,

    Буқаламун оламда энг зўр!

    *** 

    2. ТЎРТЛИКЛАР

    ***

    Эй дониш, кезгил хо жумла жаҳонни,

    Кемада сузгил хо тўртов уммонни,

    Бўлгил хо таниқли забардаст олим,

    Бўлмагайсан устун тош дея нонни.

    ***

    Ваққиллашға ҳақли қурбақа ваққи,

    Каррилаш раводур қарғаға даққи.

    Инсон лек нечоғлиғ олижанобдур,

    Бўлғали бадсухан йўқ шунча ҳаққи.

    ***

    Ёрон эмас ҳар ким, хоҳ сўзи ширин,

    Ёронда ҳам бўлмиш ғаним яширин.

    Ғаш этса шодлигинг ёронингни, бил,

    Санчадур, пайтини топиб, шамширин.

    ***

    Равонийму ё ким назмий жодуға роме –

    Бешавқ абъётингдин этма бунёд эхроме,

    То сайқалинг қуйидур, боғла мухаммас,

    Ки ғазал аҳлин ўрғон ва қил эҳтироме.  

    ***

    3. ЧОЛҒУЧИ АЙЛАГИЛ НАВО

    Ҳофиз Шерозий ғазалига мухаммас


    ***

    Биза йўқтур умр яно янги ва янги, хилма-хил,

    Ёғилса не бошга бало янги ва янги, хилма-хил,

    Аё кўнгул, бўлма адо янги ва янги, хилма-хил,

    Чолғучи, айлагил наво янги ва янги, хилма-хил,

    Изла шароб дилкушо янги ва янги, хилма-хил.


    Улус яхлит диёр ила гир айланур рўзгор ила,

    Тўлди хам юрт тамомила фирбгару айёр ила,

    Ғам чек вале меъёр ила кетмаси чун ағёр ила –

    Кўнглинг олгувчи ёр ила, хилват ўтур нигор ила,

    Бўса-ла ком этиб раво, янги ва янги, хилма-хил.


    Ишинг олса чизи маром, этса бир оз эл эхтиром,

    Йўқотади қув дўст ором қилолмайин кунинг харом,

    Ки бахт этмас биров ином, ўзинг шоҳ ва ўзинг ғулом, 

    Сенга тилак бўлурму ром, кўтармасанг қадах мудом,

    Ёди-ла майни ич расо, янги ва янги, хилма-хил.


    Ул нигоро хур сингари эс-хушимнинг сехргари,

    Товусга дарс жилвалари, қанду асал суханлари,

    Илло зинхор ёрим сари кўз тикма, эй хунёгари,*

    Нима қилса гўзал пари, қилгуси мен учун бари,

    Ранг ила ўсмаву хино янги ва янги, хилма-хил.


    Равоний хижронда ҳамон ёнодур, қилодур гумон;

    Абъёти яхшиму ёмон, не дер деб, қадди хиромон,

    Ёлингайдур бечорасимон; шу чоғ, ё келгуси замон,

    Тонг ели, эссанг ҳар қачон, гар ўша дилбарим томон,

    Ҳофизнинг арзин эт адо янги ва янги, хилма-хил.

    ***

    Андижон

    17 11 2009

    ----------------------

    Изоҳ:

    * буқаламун - хамелеон

    * хунёгари – созанда

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz