Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 25 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    00.37.51
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР


    1. Эркин шеър

    2. Назира

    3. Мухаммас

    ***

    1. ҚОРА МУШУК


    Қора мушук ўтди йўлимдан,

    Олдимдаги тўхтади одам.

    Аста, мени кузатиб зимдан,

    Сигарета тутатди шу дам.


    Бу киши сал менга танишдек,

    Қайдадир у кичик амалдор.

    Балки, ўша, ёки умас... лек

    Иримда хам гўёки жон бор.

     
    Қора мушук йўлдан ўтса гар

    Омадсизлик келтирар эмиш.

    Билмам, бу гап тўғри не қадар,

    Қилмагандим илгари ташвиш.

     
    Билмасдим хам мушук ўтганин,

    Бахтсизликка ким, качон йўйган.

    Адашмасам, силаб гарданин,

    Пайғамбарлар мушукни суйган.

     
    Шу чоғ эса бўлдим-ки иқрор –

    Қора мушук келтирар кулфат.

    Мушукнинг лек йўқ айби зинхор,

    Жонвор эмас асли касофат...

     
    Ўтди фикр, тўхтайми мен хам,

    Боқдим хиёл ёнбошга пинхон.

    Аравача етаклаб шу дам

    Келар эди кўхлик бир жувон.

     
    Бўлмасам-да жуда қахрамон,

    Эркаклигим, ҳар холда, аниқ.

    Баъзида лек бадфеълман ёмон,

    Мийғимда сўкиндим: "Қанжиқ”!

     
    Ўтдим машъум чизиқдан илдам,

    Кейин жувон ўтди кетма-кет.

    Қора мушук эса хотиржам,

    Қараб турди, чекиб сигарет.

    ***

     2. НАЗИРА

    (порахўрликка қарши)


     
    Додхоҳим, додхоҳлик сенга хос,

    Порасиз ўтмас сенга юз илтимос.

    ...                                 Муқимий


     Тараққий эттиким дунё беқиёс,

    Бизда эрса эски хаммом, эски тос.

     
    Порахўр додхоҳлар ўша-ўшадур,

    Номлари бошлиқ, раис бўлди, холос.

     
    Тамаъ бўлди миллатға урф-одат,

    Бу борада танилдик жаҳон миқёс.

     
    Ваҳ, эркин бозор иқтисоди шуму,

    Узотмай сотолмайсан хаттоки нос.

     
    Сўз не зарур, уч туман тилло турса

    Ўқиб, бўлгали мулло-хуқуқшунос.

     
    Олардилар порани зимдан аввал,

    Эмди бер деб, солурлар аюханнос.

     
    Рисолалиқ умид қилсанг ҳар қанча,

    Ортиб бормоқда бер-бер, бос-бос.

     
    Ки Равоний сиза айтур самимий;

    Боқинг мудом запаска битта новвос.

    ***
    3. ЯККА БУ ФАРҒОНАДА

    Аминхўжа Муқимий ғазалига мухаммас


     
    Қилдинг шайдо мени гўё достону афсонада,

    Ҳуснда сен малика, мен ғуломинг остонада,

    Қолса-да лек ақлу хушим сен ўзинг ягонада,

    Ошиқ эрмасман юзингга якка бу Фарғонада,

    Зоҳид истар каъбаларда, баҳраман бутхонада.

     
    Қоматингга гул, гулрўим, пойибўс бўлойин гил,

    Ки соғинчу фироқингда ёниб кул бўлди кўнгил,

    Ҳол сўриб қўймагайсан бир, ўзинг холисан айтгил;

    Кимга дод айлай бу бедодингни ман, эй сангдил,

    Ошно бўлдим десам, кўнглинг сени бегонада.

     
    Назму наво била васлинг ўтинч қилдим нечалар,

    Абри фалак йиғлаб юм-юм, андалиблар печалар,

    Тийрадурур сенингиз, моҳ, кундузи хам кўчалар,

    Шамъи рухсоринг ёнар маҳфилда гул-гул кечалар,

    Бормуди қасдинг магар куйдургали парвонада.


    Ёрнинг қоши дер уюлуб, "ҳеч қошимга келмагил”,

    Беишқ ёрон, англамайсан, ёнбошимга келмагил,

    Чўкарсен, ситамдин селоб кўз ёшимга келмагил,

    Манъ этиб, эй мухтасиб, ҳар дам бошимга келмагил,

    Бўлса найлай маст бўлмай масканим майхонада.

     
    Нечук хаста кўнгилни ёр дамба-дам этгай табоҳ,

    Васл илинжида айлагай ҳар кўйда дайди гумроҳ,

    Мисол, отгай менга билмам эртанги қанда сабоҳ,

    Манзилимни сўрма, эй мағрури мулку дастгоҳ,

    Даҳр саҳройи жунун уй бўлмагай девонада.

     
    Қудс ишқи нисор ошиқ чекмасму ранжу озор,

    Қалбини ром айлаган хурга бўлмасу интизор,

    Ки назм ахли бўлса Равоний, чоғда сайри гулзор –   

    Булбул айлар наволар ёлғиз дема, эй гулузор,

    Чўғздек қилгай Муқимий хам наво вайронада.

    ***

    Андижон

    24 11 2009
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz