АЙРИЛИҚ САВОЛМИ?
Кўзинг мотам тутган, кўзинг тим қора,
Шу зулмат ичида менинг қувончим.
Имкон тополмайман, йўқ менда чора,
Сендан айро яшаш ёлғиз юпанчим.
Хазонлар тўкилар, ёғар оппоқ қор,
Майса уйғонади, гулга киради.
Кимдир ёр бўлди-ю, кимлар кимга зор,
Ҳижрон, фарёд уйин йиллар қуради.
Таскиним не менинг, оромим нима?
Жоним, қийнамоғинг гуноҳми, савоб!
Эҳ, менинг қадрим-а, эссиз шоним-а,
Айрилиқ саволми ё ишққа жавоб?
Сендан кетиб борар ҳаётим олис,
Қуёшнинг юзида қора булутлар.
Демайман: муҳаббат ягона, ёлғиз,
Оқ дийдор ортида ҳижрон қулунлар.
Сарвигул ШАМС
|