Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.05.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 25 » Замондош ёшлар ижодидан
    00.37.49
    Замондош ёшлар ижодидан

    Қаламни тебратсам тўкилади дард


    Яна шеър ёзаман, юрагим зада,

    Тағин қонли дилим оғрийди бир пас.

    Ахтариб топганим бир сас бўлса-да,

    Йўқотган сўзларим умрлик нафас.

    Қаламни тебратсам тўкилади дард,

    Алам қулоғимга айтади фарёд.

    Йўлимни қоплайди туманли бир гард,

    Кўзимга дунёни тор айлар,наҳот.

    Шамол ҳам инграйди, юзида қаҳр,

    Бошини уради тоғу-тошларга.

    Кўнгил тош, заррага айланган меҳр,

    Асрларни тилаб етар ёшларга.

    Томчига айланар кўнгилда дардим,

    Қоғозни қоплайди оҳлари оғир.

    Менинг ерга сингиб боради қадрим,

    Қалам дард чекканда туғилар шоир.

    Ш.ТУРСУНОВА

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz