Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2009 » Октябрь » 26 » Замондош ёшлар ижодидан
00.32.22 Замондош ёшлар ижодидан |
БИР ШЕЪР ЁЗСАМ...
Шоирману дустларим, бирок
Армонларим кувончдан купрок.
узни шоир атайман кандок,
Онамга йук шеърим тузукрок.
Байтим укиб кузга ёш илар,
Айтолмаган дардим хам билар.
Юрагимни бир армон тилар,
Онамга йук шеърим тузукрок.
Гузалларга ашъор битаман,
Мактовларга уздан кетаман.
Асли шоир булиб нетаман,
Онамга йук шеърим тузукрок..
Сохта дустим сирларим сотар,
Ким ортимдан игво тош отар.
Мен йигласам онам ох тортар,
Онамга йук шеърим тузукрок.
То булмайин сиз менга армон,
Бир шеър битай сизга онажон.
Шеърим ичра булсин у султон,
Онамга йук шеърим тузукрок.
Мухаммад СИДДИҚ
|
Жойлади: Админ
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|