Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.25.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 12 » Замондош ёшлар ижодига назар
    00.34.13
    Замондош ёшлар ижодига назар

    Назиранинг дунёси


    Нозиккина, табиатан ғоят тортинчоқ бўлган бу қизча  билан тасодифан танишиб қолгандик.

    Маълумки Ўзбекистон ТВси иккита бинога жойлашган, бири дастлаб қурилган эски бино дейилса иккинчиси асосан "Ёшлар" телеканали жойлашган янги бино.

    Телевидение маъмурияти жойлашган эски бино ошхонаси янгисидагилардан кўра анча ҳоли бўларди.Бир гал ўша жойда бир ўзим тушлик қилишга тўғри келиб қолди.Лекин бу гал негадир деярли ҳамма жойлар банд, фақат ошхона ўртасидаги ноқулайроқ жойдаги столда биргина қиз ўтирар ва ёнидаги курсилар бўш эди.Унинг ёнига бориб жойлашар эканман шунчаки илтифот юзасидан мумкинми , деб сўраб қўйдим.Таомланиб бўлгач, чой келтириш учун  ўрнимдан турмоқчи эдим рўпарамда ўтирган қизча пиёла  узатиб қолди.

    - Домла , мана чой ичинг...

    - Раҳмат,  сиз мени танийсизми? - сўрадим ундан ярим турган ҳолатимдан яна  жойимга қайта ўтирарканман.

    - Ҳа, йўқ, кўрсатувлардан бирида кўргандим сизни - деди у.

    Танишганимиз бу қизча асли Жиззах вилоятининг Пахтакор туманилик Назира Тошкентнинг Алгоритм даҳасида ижара уйда яшаши, "Ёшлар" телеканалининг "Келажак  овози" дастурида ишлаши ва шеърлар машқ қилиб туриши маълум бўлди.

    Унинг телевидениедаги фаолияти билан яхши таниш эмасман, аммо шеърий ижодини кузатиб бораман.Ҳар гал унинг янги шеъри билан танишар эканман  нозик жуссали ўша шоира қизчанинг ички дунёси нақадар залворли ва улкан экани кўнглимдан ўтади.

    Назира Боймуродованинг қуйидаги шеъри  ҳам унинг алоҳида иқтидор соҳибаси эканлигидан далолат бўлса ажаб эмас.

    Ризо Обид

    *             *        *

    Меҳр йиғлаб кетяпти

    Она, сабр-косам тўлиб кетяпти,

    Кўнглим алланечук бўлиб кетяпти,

    Муштдек жисмингизга сиғган вужудим,

    Нега кенг дунёга сиғмай кетяпти.

    Ҳаёт гулларимиз сўларми охир,

    Кўзёш ҳам шунчалар бўларми тахир,

    Шоҳлар шоҳ, гадолар қоларми фақир,

    Дунё чориғимни судраб кетяпти.

    Онажон, ухламанг, аллалар айтинг,

    Ҳазин эмас, шўх-шўх яллалар айтинг,

    Ўша мен соғинган дамларга қайтинг,

    Нега кўзларингиз мудраб кетяпти.

    Элни майиб қилган талофотлардан,

    Дилни заиф қилган залолатлардан,

    Зарби тошни ёрар маломатлардан,

    Менинг юраккинам идраб кетяпти.

    Қаҳри қаттиқларга сўз қотолмасдан,

    Миннатнинг уйида тинч ётолмасдан,

    Биттагина содиқ дўст тополмасдан,

    Сағир меҳр йўлда йиғлаб кетяпти.

    Назира БОЙМУРОДОВА.
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz