Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.38.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 22 » "Замондош" мухлислари диққатига!
    21.18.51
    "Замондош" мухлислари диққатига!
    Сукут - аломати ризоми?

    Яқиндан бошлаб сарлавҳадаги рукн остида материаллар эълон қилиб боришни режалаштирмоқдамиз.Рукннинг "Сукут - аломати ризоми?" дея номланиши бежизга эмас.Сабаби шундаки, кейинги пайтларда кўпгина оммавий ахборот воситаларида жиддий айбловлар  билдирилган хабар ҳамда мақолалар, фелетон ҳамда баёноту мурожаатлар эълон қилинмоқда, аммо...

    Бироқ , айбловлар ғоят жиддий ва жавоб берилиши зарур бўлсада лекин сукут сақланаётгани киши диққатини тортади.Бизнинг халқимизда "Сукут аломати ризо", деган бир нақл бор.Ўғрини -ўғри, қаллобни -қаллоб деб аталдими, у сукут сақладими, демак у шу маломатга яраша гуноҳи борлиги учун.Демакки у ўз сукути билан қилмишлари рост эътироф этилганидан ризо.

    Шу ва шу каби бошқа қатор мулоҳазалар билан, ҳамда ҳақиқатни юзага чиқариш учун  турли ОАВларида эълон қилингану бироқ унга жавоб берилмай қолган асарларни "Замондош" саҳифасида тўплаб , эълон қилиб бормоқчимиз.Бизнинг саҳифамиз орқали эълон қилингач  вақтида эътибор  берилмаган асарларга балки жавоблар туғилиб қолар?Унда нур устига аъло нур, деганларидек жавобларни ҳам эълон қилиб борамиз.

    Муҳтарам ўқувчилар, мабодо сиз ҳам қаердадир бирор- бир шахс ёки бирор- бир масала юзасидан жиддий айб эълон қилинган ёҳуд нуқсонлар кўрсатилгану у жавобсиз қолган муаллифлар асарларини билсангиз бизга юбориб, ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

    Биз эса  сиз қиладиган беминнат хизмат учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз ва сиз йўллаган жавобсиз қолган асарларни албатта саҳифаларимизда эълон қилиб боришга ҳаракат қиламиз.

    "Замондош" таҳририяти.


    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz