Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.26.00
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 22 » Замондошлар ижодидан
    00.54.57
    Замондошлар ижодидан
    ШОИР БЎЛАМАН

    Шеър ёзсам, қалбимга қўнгандек қуёш,
    Ғуборлар тарқалиб шодон бўламан.
    Гўзаллик йўлимда ёғдулик сирдош,
    Демак, мен энг буюк шоир бўламан.

    Орзулар, орзулар, сархил орзулар,
    Йўлимда ҳамроҳдир минг бир эзгулар.
    Тўғрилик-умримнинг асл ғояси,
    Гул кўрган булбулдай хандон бўламан.

    О, тоғлар, сервиқор-алвон манзара,
    Шаршара сочларин тарайди чунон.
    Қушларнинг сайраши-ишқий фаввора,
    Бокира туйғулар, ўйлар сураман.

    Илҳомим уйғонар, ёзаман шеърлар,
    Муҳаббат, энг гўзал дилдор мавзулар.
    Йўлимда поёндоз турфа хил гуллар,
    Энг бахтли одамдай хушҳол юраман.

    Файзулло БЎРИЕВ
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz