Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 23 » Замондошлар ижодидан
    19.41.51
    Замондошлар ижодидан
    Кўзимни айирманг, кўзларингиздан

    Жон оғам, булутга айланиб қолманг,
    Булутга айлансам суйинг агар ман.
    Тўкилиб-тўкилиб умид баргига,
    Ўлсам ҳам сиз учун яшайвераман.

    Жон оғам, жонимни сочинг сайҳонга,
    Ўйилиб кетурман, руҳим қучиб шаън.
    Лолага лоларанг юзимни бериб,
    Ўлсам ҳам сиз учун яшайвераман.

    Жон оғам, мени чин, осмонга отинг,
    Чилпарчин бўлайин остонангизда.
    Қуёшга термулиб, бир парча бўлиб,
    Ўлсам ҳам сиз учун яшайвераман.

    Жон оғам, ташламанг ётларга назар,
    Бўғилиб ўлурман, бўзларингиздан.
    Ўзингиз суйдирган кўзингиз гувоҳ,
    Кўзимни айирманг, кўзларингиздан.

    Зилола ЯХШИЕВА

    *         *          *
    Сўзларни саралаб нима қилардим...


    Сўзларни саралаб нима қилардим,
    Ахир содда гапга нима ҳам етсин.
    Майли бирозгина ғалати сўзлай,
    Ғанимлар ҳам ахир қувониб кетсин.

    Бошнинг бутуни йўқ тошлар изидан,
    Омадсиз ғанимлар  ёра олмаган.
    Уларга осонмас, уларга қийин,
    Юрагим  қонини  кўра олмаган.

    Ҳар отилган тошнинг бир ҳикмати бор,
    Бири қиррақонроқ. бири думалоқ.
    Ҳар бир отган каснинг бир ҳислати бор,
    Бири қўрқоқроғу бири бадкирдор.

    Улар бор мен ўзим ўнглаб юраман,
    Бўлмаса хатомни қайдан биламан.
    Улар қийналишса нишон ололмай,
    Аттангла бошимни чайқаб  тураман.

    Сўзларни саралаб нима қилардим...

    Мўмин Оқил
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz