Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 5 » Замондошлар ижодидан
    16.41.17
    Замондошлар ижодидан
    БИР ЖУФТ ТУЮҚ

    Сиз кимгадир ака, ука, кимгадир қайин,

    Қани айтинг, осонликча қурилган қай ин?

    Синовларга дош беролмай нолинманг дарров,

    Довулларни енголмаса ўсмайди қайин.

    ***

    Бўлолсанг мол-дунё ишқидан холи,

    Яшарсан қарамлик, қулликдан холи.

    Қаноат аталмиш гўзални севгил,

    Билсанг, ғам хатига нуқтадир холи.

    ИСТАМАС

    Найлайин девонаман маъшуқки гуфтор истамас,

    Мен сари айлаб хиром бир бора рафтор истамас.

    Тутгани гулдек қўлидан неча ким аҳд айладим,

    Йўлларимга ғов бўлиб андиша такрор истамас.

    Ерда сой, осмонда ёй ёнишларимдан бохабар,

    Дуч келиб дилдорга лек ошкори асрор истамас.

    Бу фанода кимки ошиқ истироҳат топмади,

    Чоҳ қазиб ишқ аҳлига омадни ағёр истамас.

    Негмурод ёр оразин муштоқу зор парвонаси,

    Кечса ҳам жондинки асло тарки дийдор истамас.

    Н.ГУЛИЕВ
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz