Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 10 » Замондошлар ижодидан
    00.37.07
    Замондошлар ижодидан

    ОТАМГА

    Ҳали қилич дердим, ҳали от дердим,

    Шерлар ҳам олдида бўлар мот дердим,

    Кексалик отамга буткул ёт дердим,

    Отамнинг сочига оралабди оқ.

    Юрагим — жойнамоз, қалбимда — қалам,

    Оқ тушар бир куни сочларимга ҳам,

    Ҳаттоки, қуёшнинг кўзи бугун нам,

    Отамнинг сочига оралабди оқ.

    Осмонлар йиғланглар, кунлар йиғланглар,

    Зимистонда қўрқиб тунлар, йиғланглар,

    Бўғиздан чиқмаган унлар, йиғланглар,

    Отамнинг сочига оралабди оқ.

    Ҳассага суяниб қолибсан, дунё,

    Вафони бозордан олибсан, дунё,

    Меҳрни қўйнингга солибсан, дунё,

    Отамнинг сочига оралабди оқ.

    Дунё афсус экан, дунё — надомат,

    Бир нафас ғанимат, кунинг ғанимат,

    Менга алам қилар бир нарса фақат,

    Отамнинг сочига оралабди оқ.

    Ҳ.Саломов
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz