Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.47.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 11 » Замондошлар ижодидан
    00.34.12
    Замондошлар ижодидан
    НУР

    Вужудим дарахтин

    Йиқитган қайғу.

    Ёдинг умидидан инграйди бетоб.

    Дардингда

    юрагим-олтин қайиғу,

    қалқийди бир телба денгизда шитоб!..

    Бемажол манзиллар саргардонида

    Бефараҳ чўкади

    Умр деган шом.

    Бир соғинч ёнида кўнгил қонида,

    Нур ва соялар қўшилган оқшом...

    Ҳар янтоқ тиғига

    Юзи тилиниб,

    Урилиб, суринган шамолдай ёлғиз.

    Қирма-қир товони

    куйиб, югурган

    Саҳро нафасидай нажотсиз, ҳолсиз.

    Вақтнинг араваси

    Босиб, узилган

    Гўдакнинг энг сўнгги йиғисидай зор,

    Баргларин

    Заҳарли ёмғирлар ўйиб,

    кўкламда қуриган

    дарахтдай ночор...

    Мен сени севаман, эй мангу азоб,

    Қошимга ташнаю,

    жонимга ҳузур.

    Ўткир тиғларини кўксимга тираб,

    Юрагимни кесиб ўтаётган нур!..

    Зебо МИРЗАЕВА
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz