Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 14 » Замондошлар ижодидан
    00.49.06
    Замондошлар ижодидан
    Айланиб кетолсанг кейин ҳурларга

    Ҳаёт қандай гўзал,

    Яшаш қандай бахт,

    Олам бурканганда оппоқ нурларга.

    Кўнгил қонин ичиб кўрганмисан айт.

    Кунинг қолганида макри зўрларга?

    Сенга айтиш осон,

    Ўзингни эмас,

    Элайсан ўзганинг қийлу қолини.

    Сен қайдан биласан,

    тўфонда қолган

    ожиз одамларнинг

    ғариб ҳолини!

    Осмонлар чарсиллаб, синганда харсанг,

    Бошингга келганда қиёмат куни.

    Ҳеч қачон тавба, деб эгилмагансан,

    Сени қўрқитмаган хатолар хуни.

    Қиличга ярашар қиличдай яшаш,

    Мен тўғри ҳолимдан бир маъни уқдим.

    Яшашдан қўрқмадим, эй аҳли ғараз,

    Қўрқсам, сиздан эмас,

    Худодан қўрқдим!

    Жимлигим ичида

    битта ҳурлик бор,

    Сукутим ичида минг исён ва дод.

    Қачонки юракда зўрлик, хўрлик бор,

    Қулликка чидолмас ҳеч вақт одамзот.

    Шоирнинг умри бу улкан қуюндир,

    Ўзининг ичига ўзи сиғмас ғам,

    Ҳаёт кимга қасос,

    Кимга ўйиндир,

    Менинг... қайга қўнсам куйди қўналғам!

    Аммо мен...

    руҳида гулнинг бўйи бор

    Ёмғирлар эзилиб чалган куй эдим.

    Милён йил кутдим-у, умидсиз, абгор,

    Бир дилни Худони севгандай севдим!

    Кейин... кўтарилди буюк бир тўфон,

    Фалакни куйдирди ҳасратим, оҳим.

    Балки шу бахтимдир,

    Ёки гуноҳим,

    Кимдир илҳом олди,

    кимдир завқ олди.

    Мен эса кўнгилнинг кузидан бездим.

    Бир тун аламлардан жон бераётиб,

    Юрагимга баҳор кирганин сездим!

    У қайтди уйғотиб диллар тонгини.

    Жонбахш кўзларидан чекинди Ўлим.

    Ғанимим, сен агар бўлмаганингда

    Севгимиз бўлмасди бу қадар сўлим!

    Ҳаёт қандай гўзал,

    Яшаш қандай бахт,

    Олам бурканганда оппоқ нурларга.

    Осмонни кўтариб қўлларингда шахт,

    Айланиб кетолсанг кейин ҳурларга!

    Ҳаёт қандай гўзал,

    Яшаш қандай бахт,

    Дунё гардишидан бўйламаса ғам,

    Титроқ қўлларинга аста босиб лаб,

    Худони севгандек севолса У ҳам!

    О.МЎМИН
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz