Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 22 » Замондошлар ижодидан
    16.32.09
    Замондошлар ижодидан

    ХИЁНАТДАН САҚЛАГИН

    Имону эътиқод фаришта каби,

    Бизни ёмонликдан қилар ҳимоят.

    Дўстликнинг муқаддас қонунлари бор -

    Уларни бузишдир оғир жиноят.

    Минг йилки аслида жиноят эмас,

    Хиёнат кемирар инсон бағрини.

    Энг оғир жиноят ишонч қозониб,

    Сўнгра топтасалар инсон қадрини.

    Кимнингдир дилига бердингми озор,

    Жазойинг тайиндир, энди ҳушёр бўл.

    Бир гўдак жилмайиб талпинса сенга,

    Энг оғир жиноят узатмасанг қўл.

    Севгилинг умид-ла жавдираб қарар,

    Эсингдами, ўшал ваъданглар дея.

    Аслида жиноят дамин кесмоққа,

    Бир оғиз ширин сўз эрур кифоя.

    Жиноят қилмоқчун ўткир тиғ олиб,

    Шарт эмас бировнинг кўксига санчиш.

    Минглаб зарбалардан даҳшатлироқдир,

    Инсонлар кўнглини ноҳақ ранжитиш.

    Қонун китоблари семирар ҳар кун,

    Инсонлар кашф этган жиноятлардан.

    Соғ-омон сақлагин бизни ёй Тангрим,

    Қонунга бўйсунмас хиёнатлардан.

    И.Йўлдошев.

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz