Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 12 » Замондошлар ижодидан
    01.18.08
    Замондошлар ижодидан
    Хиёнат кулгуси

    Тун... Дераза ёнида аллақандай шарпа пайдо бўлди. У бир зум жим турди-да, сўнг деразани секин чертиб қўйди. Ичкаридан кимдир йўталди.

    Шарпа тараддудланиб турди. Зум ўтмай дераза очилиб, кимдир қўл чўзди. Шарпа ўша қўл ёрдамида ичкарига кирди.

    Хона шу даражада қоронғу эдики, шарпа кўринмай қолди. Шу даражада сокин эдики, деворга осиғлиқ соатнинг "чиқ-чиқ"лаб ишлаши қулоқни қоматга келтирарди.

    Саҳар вақтидан Ҳанифа момонинг уйқуси учди. Бойўғлининг сайрашини эшитиб, "яхшиликдан сўйла, жонвор, яхшиликдан..." деб қўйди. Ҳа деганда бойўғли сайрашини қўявермасди. Ҳанифа момо эринмасдан ўчоқ бошига бориб, қопдан бир ҳовуч ун олди. "Ундай кўнглинг оқ бўлсин" деб қўлидаги унни қушга томон сепиб юборди. Тағин бойўғли овозига зўр берди. Момо ўчоқ бошига қайтиб кирди.

    -Шум хабаринг ижобат бўлмай, кулдай куйиб жур,-дея қўлидаги кулни ҳавога сочди. Бойўғли нимадандир қаттиқ қўрққандек учиб кетди.

    Момонинг кўнгли бехузурланди.

    Ҳанифа момо эрталабдан йўлга чиқаётган келинига деди:

    -Шу ҳамсояларнинг биттасини ияртсанг, кечаям бир бойувли сайради-ей.

    -Э, қўйинг-е, шу гапларингизни.

    -Ҳа, эскиларди гапи-да, болам.

    Қайнона келиннинг ортидан термулиб қолди. Момонинг ёлғиз келини Шоҳиста эри юборган пулларни олгани, шаҳарга ёлғиз жўнади.

    Келинчак банк дарвозаси олдига яқинлашаркан, вужудини қўрқув босди. Бир дақиқа тўхтаб, ўзини қўлга олди. Юз- кўзлари жиддий қиёфа касб этди.

    Шоҳиста доимгидек навбат кутиб, пулни олди. Аммо бу сафар уни чўнтагига эмас, сумкачасига солди. У банк дарвозасидан чиқаркан, ортига синчиклаб назар ташлади. Ўзини кимдир кузатиб ўтирганини сезди.

    Шу пайт орқасидан югуриб келган киши. Шоҳистанинг сумкачасидан маҳкам ушлаб, ўзини итариб юборди. Ерга ўтириб қолган Шоҳиста ўғри кўздан ғойиб бўлгандан сўнггина ўзига келиб додлаб юборди:

    -Ўғ-ғири-и... Ушланглар-о...Молимни ўғирлади-ё, жонимни ўғирлади.- У овозининг борича бақириб йиғларди. Бечора эримнинг бегона журтларда топганини шилишди. Пешонамдаги биттагина боламни ризқини, моможонимни насибасини қийди.

    Шаҳар бўйлаб ўғри қидирувга берилди. Аммо у топилмади. Бу хабарни эшитган Ҳанифа момонинг қон босими ошиб кетди. Шоҳиста йиғлай-йиғлай хонасини ичкаридан илдириб, аввал оқшомдан ётиб олди...

    Ўша дераза ёнида, яна шарпа пайдо бўлди. Деразани чертди. Ичкарида кимдир йўталди. Хонада деразани чертган шарпа ва йўталган аёл бир-бирларига суяниб ўтирарди. Шарпа гап бошлади.

    -Тайёр артист экансиз. Билмасдан юрган эканмиз.

    -Ҳо, ўзингиз ҳам шундай итариб юбордингиз, оёғим синиб кетаёзди.

    -Мени кечиринг, ишонарли чиқсин деб... хўш, ишонишдими?!

    -Ишонмай гўрга борармиди. Қайнонамни давленаси ошиб кетди. Ўлса керак. Тили қурсин шум кампирнинг. Бир қарғади, бир қарғади.

    -Ҳе, нечиво. Ановинга телефон қилдингизма?

    -Ҳа, эримгами? Айтдим. Ишонди, эрим бечора.

    -Шуни эрим деманг...

    -Эрим-да, эрим дейман.

    -Мен-чи, мен?!!

    -Сиз севгилим...жонимсиз...

    Хонани хиёнатнинг даҳшатли кулгуси тутди.

    Боборавшан  ҒОЗИТДИНОВ
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz