Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 20 » Замондошлар ижодидан
    11.45.28
    Замондошлар ижодидан
    Саиджаҳон Равоний: АРСЛОН ГЕРА

    Эврил Турон ва Юсуф Жума шарафига билвосита,

    жониворлар химоясига бевосита бағишлов.

    (қайта ишланган хажвий маснавий)


    ***

    Хайвонот боғи келди  шахарға,

    Катта ва кичик оғди кўрарға:

    Бунда занжирбанд оёғидан  фил,

    Қафасда эрур парранда хар хил.

    Ойна ичинда бир  бўғма илон -

    Тирик ё ўлик, бермайди нишон.

    Кафасда йирғиб сакрайди маймун,

    Анга камфетлар  отсалар, мамнун.

    Айиқ ухлагай қилиб  орқасин,

    Тушида, балки, кўруб  ўлкасин.

    Бўри хам ётур хафсаласи  йўқ,

    На бир шериги, на боласи йўқ.

    Янги тутилғон, шекилли, бобур,

    Қафасда тинмай гир-гир айланур.

    Арслон қошида тамоша гавжум,

    Ётубди лек ул виқор  ила жим.

    Ёзувда: ”Гера” лақаби шернинг,

    Ва яшар кайси жойида Ернинг.

    Ўсмирлар ани, ўкирсун  дея,

    Тошчалар отур, чертиб хуфия.

    Илло шер лоқайд ётур, кўзи лўқ,

    Олдида, мисли, бирон  одам йўқ.

    Ўраб олибдур йўлбарсни  хам кас,  

    Ул хам виқорли, ул хам миқ этмас.  

    Қилиб масҳара шердек хам ани,

    Тошча чертишар, ўкиртиргани.  

    Баски, гўё шер ва йўлбарс пишак -

    Қўрқмас алардин ҳеч бир тирмизак!

    ***

    Эртасиға лек дафъатан, саҳар,

    Тарқади шитоб шахарда  хабар:  

    Хавонот боғдан арслон қочибдур,

    Талай одамни босиб, ғажибдур.

    Махаллий тиви тасдиқлади хам,

    Ёлғиз юришни таъқиқлади хам.

    Айтмади неча лек одам ўлди,

    Бу хам вохима боиси  бўлди.

    ***

    Мелиса ОМОН оёққа турди,

    Шахар хокими ҳар ён юғурди.

    Хавонот боғин бошлиғи  хам бор,

    Дейди ул нукул: "Отманг  базинхор.

    Саксон минг дўллир турар Герамиз,

    Тирик тутингиз, ўн минг берамиз”.

    Лек биза одам (!) энг  катта бойлиқ,

    Шиоримиз бор жуда чиройлиқ:

    Ташвишға тушди  маориф бўлим:

    - Керакмас биза ортиқча ўлим!

    Бола-боғчалар ёпилди бари,

    Тўхтатилди хам  мактаб даслари.  

    Махаллабошлар бердила  буйруқ;

    - Кўйда юрмасун  биронта қуйруқ!

    Хамма эшигин олди зич  ёпиб,

    Лўм ва болтани қўйдила  топиб.

    Боргани қўрқди ҳамма ишиға,

    Бўлгани "орбит” шернинг тишига.

    Баланд этожли дўмларда эса,

    Бўлди биринчи этожға роса:

    Биринчи этож ёпилди яхлит,

    Тепа этожлар кулиб, қилди хит.

    Иккинчи этож бир-бириға дер:

    - Қанча баландға  сакрай олар шер?

    ***

    Филжумла, шундоқ бўлди  тушғача,

    Хувиллаб турди  ҳар қайси кўча.  

    Тушдан сўнг эса  бўлди янгилик,

    Бўлғон экан иш жуда кулгилик:

    Чиндан хам очуқ қолибдур қафас,

    Чиқибдур андин  арслон, ярамас.

    Илло узоққа кетмабдиям ул,

    Хеч кимни ғажиб, титмабдиям ул.

    Пирсеп тагида ухлабди, ёввой,

    Боқувчи кўрмай, солибди  дод-вой.

    ***

    Ўзиға келди бир  оз ахоли,

    Қўрқувдин аста бўлдила  холи.

    Хайвонот боғи очилди яна,

    Гера ётибдур жойида, мана!

    Жинси кийғон ёш аёл-қизил  лаб,

    Беш яшар ўғлин юргай  етаклаб.

    Шернинг қошида қўлни  узотди,

    Ўғилчасиға ани  кўрсотди.

    Оғзида чайнаб живачка - сақич,

    Деди: - Мана шер, буям-чи йиртқич!  

    Бу хол қизиқдур асру бегумон,

    Таассуф илло билмайди арслон:

    Топилганин ул эшитмаганлар,

    Туни бирлан хам  зир титраганлар!

    ***

    Шернинг қошида, мардларға ўхшаб,

    Турдим ўзим хам, анча, бел ушлаб.

    Кибрдамас лек, армонда  эрдим;

    Барча шер озод бўлсайди дердим.

    ***

    Андижон

    20 12 2009
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz