Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.28.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 26 » Замондошлар ижодидан
    20.55.46
    Замондошлар ижодидан
    Эй, сиз одамлар

    Қўлсиз қолдим бериб бармоғим,
    Ёниб турар мудом қулоғим.
    Давраларга тортмас оёғим,
    Эссиз одам, эй, сиз одамлар.

    Дил гул эди Сизга аталган,
    Гоҳ топталиб, гоҳи мақталган.
    Ҳар бандига пичоқ қадалган,
    Эссиз одам, эй, сиз одамлар.

    Пошнангиздан кўчирдим музни,
    Юрагимдан ўчирдим сизни.
    Аллақачон кечирдим сизни,
    Эссиз одам, эй, сиз одамлар.

    Эрта бир кун қабримга кирсам,
    Жаннатларда оҳиста юрсам,
    Жим қоласиз термулиб турсам,
    Эссиз одам, эй, сиз одамлар.

    Бобур Бобомурод
    Жойлади: zamondosh | Теги: шеърлар, sherlar
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz