Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 1 » Жаҳонгир Муҳаммадга саволлар
    10.47.55
    Жаҳонгир Муҳаммадга саволлар
    Би-би-си меҳмони - журналист
    Жаҳонгир Муҳаммад

     
    Жаҳонгир Муҳаммад 1993 йилдан
    буён муҳожирликда яшаб келмоқда


    Би-би-си меҳмони - таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб беради.

    Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланган Жаҳонгир Муҳаммадга саволларни саҳифамизнинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ёки
    uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

    Жаҳонгир Муҳаммад 1955 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

    1980 йилда оила қурган. Тўрт фарзанди бор. Умр йўлдоши тилшунос.

    1973-1979 йилларда Тошкент Давлат Университети Журналистика куллиётида ўқиган ва 1981 йилгача тилшунослик ва журналистикада этика бўйича илмий изланишлар олиб борган.

    Жаҳонгир Муҳаммад журналистик фаолиятини 1973 йилда "Тошкент ҳақиқати” газетасида корректорликдан бошлаган.

    Қайта қуриш йилларида ошкоралик муаммолари ҳақида ёзилган "Қуръон ва Қурол”, "Ёнаётган аёл”, "Ёпиқ эшикнинг очилиши” каби туркум таҳлилий очерклари Ўзбекистонда журналистга шуҳрат келтирган.

    1990 йилда Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистон Халқ депутати этиб сайланган.

    1990-1993 йилларда у Ўзбекистон Олий кенгашида Ошкоралик қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

    Жаҳонгир Муҳаммад унга нисбатан сиёсий босимларнинг кучайиши ортидан 1993 йилда Ўзбекистонни тарк этди.

    Бугунга қадар Жаҳонгир Муҳаммад асарлари АҚШ, Туркия, ва Озарбайжонда чоп этилган.

    Лекин журналист унинг асарлари Ўзбекистонда таъқиқланганини айтади.

    Айни пайтда Жаҳонгир Муҳаммад Қўшма Штатларда Халқаро тилшунослик марказида катта илмий ходим вазифасида ишлаб келмоқда.

    У тилшунослик борасида АҚШда нашр этилган тўртта китобнинг ҳам муаллифидир.

    Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

    Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

    Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

    "Замондош":Жаҳонгир Муҳаммаднинг Би-би-си тингловчилари саволларига берадиган жавобларини бизнинг саҳифаларимиз орқали ҳам танишишингиз мумкин.
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 Бахтиёр Хасан  
    0
    Албатта кутиб коламиз мен хам саволимни юборганман агар насиб этиб колса балким ББС етказиб берар..уйлайман бу саволларга жавобда уз мухлисларини купайтирган холда.хамда айрим мен ман деганларга жуда таьсирли булади.Жахонгир акага омад ва донолик тилаб Бахтиёр Хасан

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz