Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 26 » Жаҳонгир Муҳаммаднинг "Яхшилар"ини эшитиб...
    15.09.19
    Жаҳонгир Муҳаммаднинг "Яхшилар"ини эшитиб...
    Ҳазрати инсон

    Ўзбекларда ҳаётда  бирор- бир ҳолат йўқки у юзасидан  ҳеч бўлмаганда бир нақл айтилмай кўздан қочган ё эътибордан четда қолган бўлса.Шулардан бири "ўнг қўлинг билан қилган яхшилигингни чап қўлинг билмасин", дейилган.Унинг маъно- мазмуни нима эканлигини шарҳламасам ҳам кўпчилик билади.Фақат ўша нақлни эслаш баробарида унинг маъноси "яхшилигингни миннат қилма"  эканлиги ҳақида озроқ мулоҳаза юритиш.

    Таниқли олим, ижодкор ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад яхшилик ҳақида фикр юритар экан фақат унинг ўзига ўзгалар кўрсатган кичкинагина одамийликни бир умр ёддан чиқармагани унинг  улкан қалбли инсон экани белгиси.Чунки "тўйғизганни қорнига теп" деганларидек яхшиликка жавобан яхшилик тугул нонкўрлик қилганларнинг  афсуски кўпини кўрдик.

    Жаҳонгир Муҳаммад ўзи билган бошқа инсонлар арзимас ёрдамларини ҳам санаб , уларга миннатдорчилигини изҳор этар экан унинг ўзи бошқаларга ёрдами ҳақида бир оғиз ҳам айтмайди.Ваҳоланки биз унинг ўзбек ҳалқига, умуман инсоният учун зарур бўлган ҳақиқат учун, адабиёт, илм -фанга қўшган улкан ҳиссаси-ю яхшиликларининг ўлчови ғоят улканлигини биламиз.

    Бошқаларни билмадимку мен ўзим шахсан билганим неча оилаларга ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам берган ва яна ёрдам беришда давом этмоқда.

    Шу ўринда Жаҳонгир Муҳаммаднинг сахий инсонлиги хусусида ўзим билан боғлиқ бир воқеани айтиб берсам.

    Ўтган йили ёзги таътил вақтида Жаҳонгир Муҳаммад билан Авропа бўйлаб саёҳат қилишни ният қилдик.Уни қандай ва қанақа ўтказиш юзасидан ўзаро режа туза бошладик.Шунда у  киши менга:"бир автомашина сотиб олсакда унда саёҳат қилсак" , деб қолди.Мен у кишининг таклифини ўйлаб кўриш керак, дея кейинги суҳбатларимизга сурдим.

    Мен Холландда бозор- учар ва бошқа паст баландликларни билмаганим учун ўзаро режамизни қўшнимга билдирдим.У авто сотиб олишда ёрдам беришга ваъда қилди.Шундан сўнг Жаҳонгир акага: "Холландга келаверинг, маслаҳатлашамиз" деган жавобни айтдим.

    Хуллас у киши Холландга келгач, қўшним билан автомобил сотиб олиш ҳақда маслаҳатлашдик.Лекин бундай қарасам бу машинани сотиб олиш учун менда етарли маблағ йўқ.Жаҳонгир  ака:

    - Бунинг ташвишини қилманг, сотиб оламизда, саёҳат ниҳоясида сизга ҳадя, мабодо ишларингиз юришиб кетса, ярим ёртисини берарсиз...

    - Мабодо қайтара олмасамчи?

    - Унда ҳам майлига, машина сизга совға бўлади...

    Бу суҳбатимизнинг гувоҳи бўлган холланд қўшним оғзи очилиб, анграйиб қолди.Чунки улар одатларига кўра  отаси билан ошхонга киришдан аввал ким ҳақини тўлайди келишиб олишади-да.

    Лекин, мен Жаҳонгир Муҳаммаднинг таклифларини рад этдим.Сабаби, у киши қачондир миннат қилиши мумкин, деган ўй билан эмас, балки Холландда ва умуман Авропада саёҳат қилиш самолёт ёки тезюрар поездларда қулайроқ.Лекин барибир автомобил қимматбаҳо бир матоҳ, уни фойдаланмаган киши сотса пул.

    Айтмоқчи бўлганим Жаҳонгир Муҳаммад менинг Авропага келганимга кўп вақт бўлмагани, ҳали- ҳануз ватан соғинчи яралари ҳилвиллаб турган бир кезда мадад бериш учун Америкадан Авропага учиб келибгина қолмай, моддий жиҳатдан ҳам қўллашни ният қилганликларида.

    Бундай мададни ҳар ким ҳам, ҳамма вақт ҳам кўрсата олмайди."Яхшилик қилгину болиққа сол, болиқ билмаса ҳолиқ билар..." деганларидек Жаҳонгир Муҳаммад худо йўлида яхшилик қилиб яна давом этаверадиган камтар ва сахий ҳазрати инсондир.

    Ризо Обид
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz