Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 7 » ЖАҲОННОМАда
    01.50.50
    ЖАҲОННОМАда
    Жаҳонгир Муҳаммад

    ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)

    ЗАР ЗОРМОНДА

    7 Октябр, 2009 йил
    Ўзини даҳо ҳисоблаган анқов бир «зот» менинг танишимга:
    «Жаҳонгирнинг қўлидан нима ҳам келарди, ёзишдан бошқа» дебди.

    Мен ҳеч қачон бу одамга раҳмат айтган эмасман, лекин худди манa шу гапи учун раҳмат айтмоқчиман. Чунки у ҳеч қачон ҳеч нарсани ва ҳеч кимни тан олмаган. У фақат ўзинигина тан оладиган одам. Дунёнинг энг буюклари ҳам у айтган йўлдан юрармиш, ҳатто. Ҳар ҳолда у шундай деб ўйлайди. Шундай одам менинг қўлимдан фақат ёзиш келишини тан олган бўлса, демак унга раҳмат айтиш шарт-да!

    Зотан, мен доим ҳар ким ўз қўлидан келган ишни қилиши керак, деган гапни айтаман. Менинг қўлимдан келгани ёзиш. Буни баъзан қойиллатсам, баъзан қойиллата олмайман. Лекин ёзишни ташламайман. Ташлаган куним қўлимдан келган ишни қилмаган бўламан. Агар ҳамма қўлидан келган ишни қилмай қўйса, дунё олтинчи палатага айланиб кетади.

    Масалан, Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг қўлидан келгани пенсияга чиқиб, кўк чойни ичиб, хаёл суриб, ёшларга маслаҳат бериб ётиш. 72 ёшли одамнинг қўлидан бошқа нима иш келади? Лекин у қўлидан келмаган ишни қиламан деб бутун мамлакатни ботқоққа ботириб ўтирибди.

    Унинг қизи Гулнора қўлидан келмаган ҳамма ишни синаб кўрмоқда. Ашула айтишдан модел бўлишгача. Ҳатто Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҳам бўлиб кўрди. Ваҳоланки, у қўлидан келган ишни қилса, ҳам ўзига фойда, ҳам атрофдагиларга.Масалан, ундан яхши магазинчи чиқади. Уни ишга олган дўкондор мазза қилади. У ҳам яхши сотади, ҳам харидорни кўпроқ топади. Ҳатто ашуласини минғиллаб ҳам хародорларнинг кўнглини овлаши мумкин. Лекин қаёқда…?

    Ёки Бош вазир деб айтиладиган Шавкат Мирзиёев битта чорвачилик фермасини олиб, фақат чўчқа боқса-ку, қойиллатади. Эртадан кечгача ашула хиргойи қилиб югурса, озгина «вес» ҳам ташлайди ва умрига умр қўшилади.

    Бугун ўлиб, эртага тирилиб турадиган Тоҳир Йўлдош ҳам қўлидан келмаган ишни қиламан деб оламни бузди. Фалончини супуриб ташлайман, писмадончини йўқотиб юбораман, деди. Ўзбекистон нима, бутун Марказий Осиёни халифатлаштираман деди. Лекин кимга фойда бўлди? Диктаторларга.

    Лекин баъзилар бировни ҳақоратламай, сўкмай, бегуноҳ одамларни ўлдирмай, жаҳолатга юз тутмай қўлларидан келганини қилмоқдалар. Одамларни маърифатга, тинчликка, илмга чорламоқдалар. Бугун натижаси бўлмаса, эртага бўлади. У ҳам шундай қилиши мумкин эди, аммо…

    Эсимдан чиқмайди, Озарбайжонда 1992-1993 йилда одам қаҳат қолгандай Искандар Ҳамидов деган жангарини ички Ишлар вазири этиб тайинлашди. Элчибейнинг демократия даври эмасми, мухолифатдан биттаси телевизорда уни танқид қила бошлади. Вазир телевидениега бостириб кириб, мухолифини студияда дўппослади. У Элчибейнинг демократиясини халқ наздида ўша куни ўлдирганди.

    Мана Юсуф Жума қўлидан келган ишни қилади. Шеър ёзади. Ёзганда ҳам ҳама ёқни ларзага келтириб ёзади. Шунинг учун ҳам мухолиф шеърият тирик.

    Хуллас, мисол келтираман деса мисол деган жонивор қалашиб ётибди. Аммо уни ўқиганлар топилар, лекин уққанлар бўлмайди. Чунки кўпчилик қўлидан келмайдиган ишни тутади, ушлаган жойимдан узаман дейди. Мана шунинг учун дунёни расволик зарпечаги чирмаб олмоқда.

    Дарвоқе, «печак»нинг олдида «зар» деган қўшимчаси бор. Ҳамма гап ана шу зар зормондада.

    Зар зормонда-зўр зормонда!

    www.jahonnoma.com


    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz