АҚШ Халқаро эшиттиришлар бошқармаси борлиги ва йўқлиги билинмай қолган “Америка овози” радиосининг Ўзбек бўлимини тугатишга қарор қилди. Гарчи бу шу йилнинг 1 Октябридан бошлаб пул йўқлиги билан изоҳланаётган бўлсада, аслида бу радио дастурларни ҳеч ким эшитмагани, теледастурларни эса Ўзбекистонда бирор киши ҳам кўра олмагани ва энг асосийси бу бўлим Каримов режимининг ўйинчоғига айланиб қолгани оқибатидир. Ҳозир бўлим “жонкуяр”лари Жавдат Сайхон, Одил Рузалиев ва Навбаҳор Имамова тўрт томонга типирчилаб бўлимни сақлаб қолиш Ўзбекистонда демократия ўрнатиш ва сўз эркинлигини таъминлаш учун муҳим эканлигини айтиб, бақир чақир қилмоқдалар. Аммо бу чўпчак. Агар улар “Америка овози”нинг ўзбек бўлимини ҳақиқий эркинлик минбарига айлантирганларида эди, бу аҳволга тушмас эдилар. Мазкур бўлим ҳамкорларидан бирининг айтишича, ўтказилган текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, бу радиони тинглаш “Озодлик”ка нисбатан 11 марта пасайиб кетган. Аслида “Озодлик”ни тинглаш ҳам 2005 йилдагига нисбатан 9 марта камайган. “Америка овози” ўзбекча веб сайтини эса ўртача 121 киши кўрар экан, холос. Аммо бу бўлимга бир йилда Америка солиқчиларининг қарийб бир миллион доллар пули сарфланар эди. Агар “Озодлик” радиоси ҳам ўзини ўнглаб олмаса, эркинлик минбарига айланмаса уни ҳам бир кун айни қисмат кутади. ТЕМУР.
|