Булди дил шохид бугун кунгли самолар бахсига,
Келмагай тенг бир кувонч куй-у наволар бахсига,
Битта маслак этди бирга етти ёт тенгкурларим,
Шунча иктидор кушилмиш дилраболар бахсига.
Нур таратди илму толиб, уйин этиб савол-жавоб,
Шу кадар ойдин мунаввар маъновор фикру-хитоб
Барчасини бир этиб ёзса булур макбул китоб,
Олами бир парчадир акли расолар бахсига.
Топгани дунё муккаммал, дусту окил булса бас,
Шунча комил дуст била, арзир умр килса хавас,
Даврадошинг булса хуррам шуху-шодон хар нафас,
Не етур учмакка тайёр, бул Хумолар бахсига.
Кимнинг кулида деб замин дил хуноб этмам букун,
Йукку имкон манда деб жони-захоб этмам букун
Амира булмак етар деб узни шод этмам букун,
Булди дил шохид бугун кукка даъволар бахсига.
Дилсора Фозилова