Кор урар, борликка тузиб, сочилиб,
Бекатда турибсан уйчан паришон.
Гирдингдан айланар куммокчи булиб,
Шамол юлкилайди, бермайди имкон.
Югурган, панага кочган одамлар,
Битта сен турибсан, беписанд, бедод.
Елкангда мен билмас, зил-замбил гамлар,
Куксингда окмокда дардли муножот.
Совук чимчилайди, кизарган юзинг,
Дунёдан узоксан хаёллар аро,
Бир нуктага боккан маъюс кузларинг,
Хеч нимани курмас, тун каби каро.
Кимир хам этмайсан,сочингдан эриб
Юзингга окмокда маржон томчилар,
Кузларингда ёшинг йуклигин билиб,
Балки калбинг гамин ювмокчи улар.
Айтгин йулсизмисан, йул уртасида,
Энг калбга якинлар бурдими юзин.
Ёки сарсонмисан дил кучасида,
Туярсан хижрону-фирок хасратин.
Ё омад утдими кучангга кирмай,
Ва ё килмишингдан булдинг пушаймон.
...
Davomini o'qing...