Ризобек Понедельник, 2025-07-28, 23.17.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 4 » Бу Юсуф Расуловнинг МХХ агентлигига икрорими ё...
    03.11.58
    Бу Юсуф Расуловнинг МХХ агентлигига икрорими ё...
    Мен МХХ агентиман

    Ҳа, ишонинг мен МХХ агентиман. Бунга Ризо Обид ва Жаҳонгир Муҳаммад акаларимиз шубҳа қилишмаса ҳам бўлади. Шу пайтгача бу сирни ҳаммадан яшириб келгандим. 1998 йилда МХХ мени ББС радиосига йўллаган, ундан кейин "Америка овози" радиосига ишга сафарбар этилдим. Мени вазифам журналистлар нима ёзаётган бўлса эфирга кетмасдан олдин МХХга етказиш эди.

    Бошқа вазифаларим ҳам бор эди. Масалан Англия разведкаси кураш тактикасини ўрганиш, минтақамизга хавф соладиган ахбарот хуружларидан ҳукуматни огоҳ этиш ва бошқалар.

    "Америка овози" радиосида ишлаш жараёнида телефон орқали радио ходимлари қулоғига ҳар хил яширин тўлқинларни узатиб турдим. Айниқса "устоз" деб осонгина кўнглини олган одамим Жаҳонгир Муҳаммадга кўп сигнол юборган пайтларим бўлган. Ризо Обид бизни уйга келганда турмуш ўртоғим Саодатхон пиширган ошга қўшиб сигнал едирар эдим. Натижа кутилганидек бўлди. Бу икки журналист тузатиб бўлмас номаълум дардга чалинди.

    Андижон воқеаларини баҳона қилиб 2006 йилда Швецияга келиб олдим. Олдин подполковник унвонига эга бўлган эсам бу ерда кўрсатган хизматларим учун менга полковник званияси берилди. Ана кўринг томошани, ҳар куни мухолифатчиларни бир бирига уруштириб куним ўтади. Бир Муҳиддин Қўқондийни Абдураҳим Пўлатов билан уруштираман, бир Жаҳонгир Маматовни Тўлқин Қораев билан ади бади айттираман. Лекин Жаҳонгир ака жуда пишиқ одам экан, кўп вақт ўтмай мени агенлигимни билиб қолди. Олдинлари Жаҳонгир акани шогирдлари Ризохўжа акани алдаб компютерига кириб юрар эдим. Содда одам эмасми уни компютерига ўрнатган овоз ёзиш ускунамни сезмасди, нима ҳақда ким билан гаплашса бу ёқда запис қилиб ўтирар эдим. Ана кўринг томошани.

    Бугун мен бу икки ҳушёр ёзувчилар фош этишди.

    Ахир қанчадан қанча мақсадларим бор эди. Муҳаммад Солиҳни ишончини қозониб, ЭРК партиясини ичдан бузиш, партия лидерига сигнал юбориб туриш каби вазифаларимни бажара олмадим. Яқин кунларда генерал унвонини олишим керак эди. Аттанга полковник даражасида қолиб кетадиган бўлдимда.

    Майли, бундан кейин мени фош этганларни улардан ҳам ошириб фош этаман. Уларни қадамларини кузатаман, қиладиган ишларига тўсиқ қўяман, IP кодларига зарарли сигналлар юбораман. Бу мени ишим. Ахир мен МХХ агентиман.

    Айтгандай мени хотиним, хотиним ота боболари ҳам МХХ агенти бўлишган.
    Юсуф Расул.
    Манба:"Исёнкор".
    * * *
    Тахририятдан:Юсуф Расулов бунақа МХХча ўйинлар билан ўз сотқинлигини хаспўшлай олмайди.
    1.Унинг “Нидои Мазлум” имзоси остида Каримов режимига қарши ёзилаётган мақолаларни Ҳусниддин Қутбидиднов ёзмоқда дея жар солиши унинг хоинлиги эмасми?
    2.Унинг оиласида МХХ мулозими борлигини хотини Саодат Пулканова ёзди-ку! Юсуф Расулов “Америка овози” радиосида ишлар экан, Андижон воқеаларини “ёритар” экан, 2005 йилнинг Май ойида Ўзбекистондан “қочиб” кетар экан, Исёнкор деган сайт очиб Каримовга “қарши кураш бошлатар” экан қандай қилиб қайнукаси МХХда ишлаб турганини изоҳлай оладими? У БМТдан сиёсий бошпана олганда қайнукаси МХХда катта лавозимда ишлаб турганини маълум қилганмиди? Ёки уларни ҳам чув туширдими?
    3.Мухолифат энди бирлашаман деб турганда у сохта сўровлар ўтказиб 75 фойиз одам Муҳаммад Солиҳ томонда деб “Озодлик”да эълон қилиб, томонларни даҳанаки жангга бошламадими? Бунинг учун унга генераллик унивони ҳам кам. Аммо МХХ бундайларни бир қўлланиб отади.
    4.Бу нима? Юсуф Расуловнинг бугун МХХ агентлигига икрорими ё телбаликми?
    Ёки МХХнинг поччаси бошкаларни хаммаси ахмок,узим акллиман,дея лаккилатаётганими?Энди бу ракамлари утмаслигини Юсуф Расулов билармикан?Ё узини телбаликка олиб,асосий жавобдан кочяптими?
    5. Стокголмдаги учрашув борасидаги видеотасма Тошкентга бориб қолгани ҳақидаги хабар чиққандан кейин унда ақл бўлса, бу видео тасмани ким юборди деган саволни ўртага қўярди. У эса мавзуни Жаҳонгир Муҳаммадни “фош” этишга қаратди.
    Хуллас, фактлар кўпайиб кетди. Унга сафдошлари Хоинлик рамзи тамғасини босдилар ва биз ҳам бунга қўшиламиз.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz