Ризобек Четверг, 2025-06-19, 22.43.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 04
    Мирзоулуғ Темиров, махсус “Туронзамин” учун.
    Кейинги кунларда Юсуф Расуловнинг хотини Саодат Пўлканова(СП)нинг ўз сайтида иккита мақоласи (биттаси бугун) чиқди, бу аёл билиб-билмай ўз сирларини очмоқда.

    “Баъзи бир ғаламислар шу кунларда Пўлкан шоир ва унинг сулоласига туҳмат ва иғво тошларини отмоқдалар. Бу эса шу сулола вакили сифатида мени ҳайратга солади. Улар Пўлкан сулоласини КГБ билан ҳамкорлик қилганликда айблашмоқда” (СП).

    Хўп, ундай бўлса бу гап ёлғонми? Мана бу гаплар кимники?

    “Шу сабабли у ўз кучи билан, ҳеч кимнинг ёрдамисиз Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Институтига ўқишга кирди. Беш йиллик ўқишдан сўнг у тақдир тақозаси билан отам заҳарланган жойга, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрига ишга юборилди. Лекин Амирқул Пў ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 958 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-04 | Комментарии (0)

    Хаётимнинг ўти ёниб, тўкилар кули,
    Карвонга эргашиб юраман хорғин.
    Хали пишиб, етилмадим шекили,
    Юртимда жон бермай қилиндим қувғин.

    Гирдобига олди довул, бўронлар,
    Мураккаб ёзилмиш тақдирим тушкур.
    Гамхўрлик қилишар баъзан ёронлар,
    Аллоҳим, кўрсатган кунинга шукур!

    Қўрқув йўқ бу ерда - ҳакка какилаб,
    Хавф сололмас тимсоҳ, уммон китлари.
    Ғашимга тегади баъзан вақиллаб,
    Интернетда хурган ИАК итлари.

    Улар ит хақиқий, эмасдир тулки,
    Ўшанга содиқдир - ким берса суяк.
    Эртага бўйсинар бошқага балки,
    Бугун бу итларга командир ИАК.

    Просмотров: 850 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-04 | Комментарии (0)

    Интернетдаги кўпчилик сайтларни кўриш имконига эга бўлмаганим сабабли, қадрдоним Юсуфжоннинг мен ҳақимда билдирган “гумонидан” бехабар эдим.
    Танишлар буни менга айтиб беришгач, рости ҳайрон бўлдим, бир ками қадрдонлар қолувди менга тош отмаган, деб.
    Аммо кейинроқ мақолани кўриб билдимки, Юсуфжон тахмин қилибди, фалон тахаллус остида мақола ёзаябди, деб. Тахмин қилмоқ худди гумон қилмоқ кабидир.
    Шунинг учун менинг, дўстим Юсуфжондан хафа бўлишга асосим йўқ. Зеро, ҳеч ким адаш тахмин қилиб юборишдан ҳоли эмас.
    Мана шу вақт оралиғида ким нималар деб тахмин қилмади. Беш йил давомида мен билан елкадош бўлган собиқ касбдошларим аллақандай пресс-конференция ўтказганимни, нималарнидир ёзганимни тахмин қилиб ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1074 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-04 | Комментарии (0)

    Ёшлигимда эшитган ушбу туртлик кимники эканлигини аниқ билмайман, лекин ўзбек бўлмаган қаламкашники эканлигини аник биламан:

    Шагают в ряд бараны,
    Бьют барабаны.
    Кожу для них дают,
    Сами бараны.

    Ушбу туртликни адабиетчи ёки тилшунос, таржимон булмасамда ўзбек тилига ўгиришга уриниб кўрдим ва қуйидаги тўртлик ҳосил бўлди:

    Ноғора тинмай чалар,
    Қўйлар саф тортиб борар.
    Ноғорага терини,
    Қўйларнинг ўзи берар.

    Мен бу тўртликни нимага эслаяпман? Бу тўғрида аслида ёзмокчи эмас эдим. Бор-э бир-бирингни гушингни емайсанларми?-демокчи эдим. Лекин чидаб тура олмадим. Чунки якинда Узбекистонда президентлик сайловлари эълон килиниши мумкин. Биз, яъни узбек мухолифати эса, сайловлар олдидан гина- кудратларни унутиб, умумий стратегия ишлаб чикиш, кучларни бир йуналишга карати ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 1002 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-04 | Комментарии (0)

    Мен МХХ агентиман

    Ҳа, ишонинг мен МХХ агентиман. Бунга Ризо Обид ва Жаҳонгир Муҳаммад акаларимиз шубҳа қилишмаса ҳам бўлади. Шу пайтгача бу сирни ҳаммадан яшириб келгандим. 1998 йилда МХХ мени ББС радиосига йўллаган, ундан кейин "Америка овози" радиосига ишга сафарбар этилдим. Мени вазифам журналистлар нима ёзаётган бўлса эфирга кетмасдан олдин МХХга етказиш эди.

    Бошқа вазифаларим ҳам бор эди. Масалан Англия разведкаси кураш тактикасини ўрганиш, минтақамизга хавф соладиган ахбарот хуружларидан ҳукуматни огоҳ этиш ва бошқалар.

    "Америка овози" радиосида ишлаш жараёнида телефон орқали радио ходимлари қулоғига ҳар хил яширин тўлқинларни узатиб турдим. Айниқса "устоз" деб осонгина кўнглини олган одамим Жаҳонгир Муҳаммадга кўп сигнол юбор ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 1129 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-04 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz