Ризобек Пятница, 2025-06-20, 06.52.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 4 » Ҳусниддин Қутбиддинов׃ Баъзан дўстларнинг “меҳрибон”чилиги душманларнинг ёвузлигидан ҳам ташвишлироқ бўлади
    15.46.18
    Ҳусниддин Қутбиддинов׃ Баъзан дўстларнинг “меҳрибон”чилиги душманларнинг ёвузлигидан ҳам ташвишлироқ бўлади
    Интернетдаги кўпчилик сайтларни кўриш имконига эга бўлмаганим сабабли, қадрдоним Юсуфжоннинг мен ҳақимда билдирган “гумонидан” бехабар эдим.
    Танишлар буни менга айтиб беришгач, рости ҳайрон бўлдим, бир ками қадрдонлар қолувди менга тош отмаган, деб.
    Аммо кейинроқ мақолани кўриб билдимки, Юсуфжон тахмин қилибди, фалон тахаллус остида мақола ёзаябди, деб. Тахмин қилмоқ худди гумон қилмоқ кабидир.
    Шунинг учун менинг, дўстим Юсуфжондан хафа бўлишга асосим йўқ. Зеро, ҳеч ким адаш тахмин қилиб юборишдан ҳоли эмас.
    Мана шу вақт оралиғида ким нималар деб тахмин қилмади. Беш йил давомида мен билан елкадош бўлган собиқ касбдошларим аллақандай пресс-конференция ўтказганимни, нималарнидир ёзганимни тахмин қилиб афтларини бужмайтиршдию.
    Заррача шубҳага бормай, сўзсиз ишонганлари учун шундай қилишди. На чора, қисматимиз шу экан. Ўзга юртлар ҳавоси балким инсонни ана шундай қилиб қўяр, қаёқдан биламиз. Хафа бўлмаслик керак, хафа эмасман.
    Ягона аразим шундаки, Юсуфжон эмейлимни биларди, уй телефонимни ҳам биларди адашмасам. Чинакам дўст сифатида бир оғиз қўнғироқ қилиб, уни қийнаётган гумон ҳақда сўраб кўрса бўларди… Бу ҳам қисматим экан, негаки собиқ касбдошлар ҳам эмейлимни, уй телефонимни, ўша пайтлари ишлаб турган мобил телефонимни ҳам билишарди.
    Ким билади, балким ўзга юртнинг ҳавоси ўзбекона маданиятни ҳам, гумон борасидаги динимизда мавжуд ҳукмларни ҳам унуттиради шекилли, индамай ҳазм қилиб юбориляпти. Майли, ош бўлсин!!!
    Менинг ҳимоям учун айтилган фикрларни ҳам эшитдим, бунинг учун барча дўстларга раҳмат.
    Умид қиламанки, Ўзбекистон МХХси ёки бошқа бир идораси томонидан менга нисбатан нимадир бўлиши ҳақидаги хавотилар ўринсиз. Ахир жиддий идоралар ходимлари ҳам жиддий бўлади, кимнингдир тахминини рўкач қилиб каминани овора қилишмас.
    Овора қилишса, на чора қисмат… Баъзан дўстларнинг “меҳрибон”чилиги душманларнинг ёвузлигидан ҳам ташвишлироқ бўлади. Мен жуда ҳам қаттиқ яхши кўрганим, марҳум оташин шоиримиз Шавкат Раҳмон айтганидай,

    Жангда ўлган эмас бирор баҳодир,
    бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
    тошдай уҳлаганда тўшларин очиб
    ё заҳар қўшилган зиёфатлардан.
    Бирор асотирда баҳодирларни
    ҳаттоки юз бошли аждар емаган,
    минг бир синоатли ялмоғизлар ҳам,
    тоғларни ўйнаган, девлар емаган.
    Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
    барига ОРҚАДАН санчилган ханжар.
    ШУНДАЙ БЎЛИБ КЕЛГАН АЗАЛУ АЗАЛ
    МАНА ШУ ЖАФОКАШ,
    КЎҲНА ВАТАНДА…

    Қадрдоним Юсуфжон, ўзингиз ва оилангизга тинчлик, омонлик тилаб, дўстингиз Ҳусниддин Қутбиддинов.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz