Ризобек Пятница, 2025-06-20, 12.30.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 4 » Тоғбой Абдураззоқ:ИАК итлари
    22.03.55
    Тоғбой Абдураззоқ:ИАК итлари
    Хаётимнинг ўти ёниб, тўкилар кули,
    Карвонга эргашиб юраман хорғин.
    Хали пишиб, етилмадим шекили,
    Юртимда жон бермай қилиндим қувғин.

    Гирдобига олди довул, бўронлар,
    Мураккаб ёзилмиш тақдирим тушкур.
    Гамхўрлик қилишар баъзан ёронлар,
    Аллоҳим, кўрсатган кунинга шукур!

    Қўрқув йўқ бу ерда - ҳакка какилаб,
    Хавф сололмас тимсоҳ, уммон китлари.
    Ғашимга тегади баъзан вақиллаб,
    Интернетда хурган ИАК итлари.

    Улар ит хақиқий, эмасдир тулки,
    Ўшанга содиқдир - ким берса суяк.
    Эртага бўйсинар бошқага балки,
    Бугун бу итларга командир ИАК.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz