Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.34.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 39
    Гостей: 39
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 4 » Ўз тилидан тутилган тўти
    22.17.58
    Ўз тилидан тутилган тўти
    Мирзоулуғ Темиров, махсус “Туронзамин” учун.
    Кейинги кунларда Юсуф Расуловнинг хотини Саодат Пўлканова(СП)нинг ўз сайтида иккита мақоласи (биттаси бугун) чиқди, бу аёл билиб-билмай ўз сирларини очмоқда.

    “Баъзи бир ғаламислар шу кунларда Пўлкан шоир ва унинг сулоласига туҳмат ва иғво тошларини отмоқдалар. Бу эса шу сулола вакили сифатида мени ҳайратга солади. Улар Пўлкан сулоласини КГБ билан ҳамкорлик қилганликда айблашмоқда” (СП).

    Хўп, ундай бўлса бу гап ёлғонми? Мана бу гаплар кимники?

    “Шу сабабли у ўз кучи билан, ҳеч кимнинг ёрдамисиз Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Институтига ўқишга кирди. Беш йиллик ўқишдан сўнг у тақдир тақозаси билан отам заҳарланган жойга, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрига ишга юборилди. Лекин Амирқул Пўлкан қотилини топишга улгурмади, орадан кўп вақт ўтмай у 2006 йилнинг кузида ўз вазифасидан озод этилди.” (СП).

    Сизда уят борми ўзи? Наҳотки ҳаммани ахмоқ деб ўйлайсиз? Отаси КГБ томонидан ўлдирилган одамнинг боласини, бунинг устига бутун оиласига КГБ қарши бўлган одамни, яна бунинг устига КГБнинг устидан Рашидовга қадар шикоят қилиб юрганларни боласи КГБга ишга олинармуш? Бу чўпчакни эрингизга айтинг, у ишониши мумкин. Чунки унинг ёлғонига сиз ва сизнинг ёлғонингизга у ишонади, холос.

    Эрингиз ва адашмасам сиз ҳам “Америка овози”да ишлаб, кейин Андижон воқеаларига аралашиб, кейин мухолифатнинг ичига кириб “Каримовнинг золим режимига қарши курашгансиз”- адашмасам эрингиз билан БМТнинг қочқинлар комиссарлигига шундай деб эдингиз.

    Шу даврда ва ундан кейин ҳам укахонингиз СНБ-МХХда майор бўлиб ишлаб тураверди. Бу ҳеч бир мантиққа сиғмайдику! Бугун режимга қарши чиққан одамнинг яқини эртага органдан қувилишини ахмоқ ҳам билади.

    “Сен шу ватан ва шу халқ учун имкониятинг қадар сидқидилдан хизмат қилдинг, лекин хизматларинг муносиб қадрланмади” (СП).

    Шу жумлангизни озгина ўзгартириб шу ватан учун хизмат қилганларни тинмай сотдинг, қувғин қилдинг, қийноққа солдинг… аммо камроқ мукофот олдинг десангиз ҳақиқатга яқин бўларди. Мен эрингизни Бишкекда кўргандим. Одамлар кунини ўтказолмай юрганда у 1,5-2 минг долларлик компютер олганди. Швецияга келиши билан машина олди. Лекин Швецияда давлат ёрдамини ҳам олмоқда. Яхши бузоқ икки сигирни эмади деганлари шу бўлса керак!

    “Қара, битта сулоладан тўрт киши: Пўлкан бобом, Умарқул Пўлкан, Амиқул Пўлкан ва мен Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига аъзоликка қабул қилинганмиз(СП).

    Агар ҳаммангиз коммунистларнинг Ёзувчилар союзига аъзо бўлган бўлсангиз қандай қилиб КГБ бизга қарши эди дея оласиз? Бу қип-қизил ёлғончилик, тарихни ёлғон билан тўлдириш-ку! Бобонгиз осмондан тушган бўлса у ҳақда сиз эмас халқ ўзи айтади айтадиганини. Ҳали бобонгиз ҳақида бир гап айтилмасдан намунча питирлайсиз? Аслида бобонгиз ҳам сиз учун бизнес. Франциядан ўзбек ижодкорлари ҳақида лойиҳа келганда 10 минг долларни олиб ўз бобонгиз ҳақида ёзиб бердингиз. Бу қайси ахлоққа тўғри келади?

    “Улар мендан сени ишдан бўшатилганлигинг ҳақида далил келтиришимни сўрашмоқда. Мен бу пасткаш кимсаларга нега далил кўрсатишим керак экан? Улар ким бўлибдиларки биздан далил сўрайдилар?”

    Нега сўрашмасин. Ахир сизлар сиёсий бошпана олиш учун бугун сиз пасткаш деб атаётганларнинг ташкилотидан ёрдам сўрагандингиз, уларни алдагандингиз. Бугун эса мухолифатнинг энг олдимиз деб жар солмоқдасиз. Буни устига ёзганларингиз билан МХХга кимни қамаш кераклигини ҳам маслаҳат бериб турибсизлар. Сиз бугун мухолифатнинг оғзини ёпаман деб уринманг. Буни укангиз, унинг бошлиқлари ва уларнинг энг теппадаги бошлиғи ҳам уддалай олмади. Сизга эса бу ҳеч қачон насиб етмайди.

    Айтганимдек бобонгиз ҳақида ҳали бирор ёмон гап ёзилганини ўқимадим. Аммо у ленинизмни куйлаган деб менинг ўзимга ҳам иншо ёздирилган. Шунинг учун иштонсизнинг тиззаси йиртиққа кулгани каби ҳолга тушиб қолаяпсиз.

    Укангизга сиёсий бошпана олиб бериб, уни мухолифат ичига киритиб шундай ҳам абгор бўлган мухолифатни еб битириш ниятингиз ҳам йўқ эмасга ўхшайди. Мен Демократик Ўзбекистон Конгрессига бевосита мурожаат қиламан׃ Юсуф Расуловга сиёсий бошпана бериш ҳақида БМТга ёзган ва сайтларда эълон қилган Баёнотини қайтиб олсин ва ташкилот Саодат Пўлканованинг укаси МХХда ишлаб турганини билмасдан бу борада хато қилгани учун жамоатчиликдан, БМТдан, Швеция ҳукуматидан узр сўрасин! Хатони тан олиш ва узр сўраш ҳам мардлик!
    Manba:''TURONZAMIN".

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz