Ризобек Вторник, 2025-07-29, 13.14.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 5 » Расуловнинг МХХга навбатдаги сигналими ёхуд тухматга тун кийгазишми?
    02.07.59
    Расуловнинг МХХга навбатдаги сигналими ёхуд тухматга тун кийгазишми?
    ФОШ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ

    Бугун узини МХХ агенти,деб атаган Юсуф Расулов сайтида Россиянинг Тула шахридан Фарходман,деб ёзган игво сохиби Юсуф Расулов узи эмасмикан?
    Шу эълон килинган бухтоннинг ипидан-игнасигача фош килишда давом этамиз.Зеро охир-окибат МХХнинг бухтонларидан атрофдагилар огох булишсин.
    Биринчиси,"Фарход" ёзади:"Самарканд шахри марказида, шундоккина Регистон ёнида ному оламга кетган турт бахшини хайкали бор. Улардан бирини Пулкан шоир деб эшитганман."Ана холос.Тушундингизми?Биринчи гапда "...турт бахшини(нинг кушимчаси тушиб колганидан бу Ю.Расулов чизгиларига хос хато)хайкали бор..."Гап бу хато хакида эмас.Иккинчи гапни укиймиз:"Улардан бирини Пулкан шоир,деб эшитганман..."Ана энди диккатингизни бир жойга тупланг.Биринчи гапда турт хайкал бор ,деб ёзган "Фарход",иккинчи гапда эшитганман,деб ёзади.
    Ха,майли урдак шошганда думи билан хам, боши билан,шунгийди,деб шунга айтсалар керак.Энди шу сувюкмас "урдакмижоз Фарход" Самаркандда бутун бошли турт хайкал кимники эканини курган ё курмагану, аммо Жахонгир Маматовнинг акаси санитария нозирилигини билади ва курган.
    Аввало савол тугилади.Жахонгир Маматовнинг акаси борми узи?У оилада ёлгиз угилку!!!
    Мухтарам укувчи хайратланманг.Урис масалчи шоири Криловнинг "Бури билан кузичок" масалига ёдга тушади.Бугун Узбекистон МХХсига барибир.У эртакдаги бури каби.Айблаши керакми,тамом,айбсиз булсанг хам айбдорсан,яъни уша масалдаги каби:"уругингдир,аймогингдир,ё бир огзи маймогингдир".
    Бизнинг маколамиз "Фарход"и,Аббос Маматов,деб ёзади.Буни Юсуф Расулов...эй,узр "Фарход" каёкдан олиб ёзди...
    Бу хакда энди гапни бироз олдинрок вактдан бошлаш керак.Мен "Америка овози" радиосида ишлаб юрган кезларимда Самаркандга йулим тушиб, "Сиёб" бозорига кирганман.Ва хамкасбимиз Жахонгир Маматов саломини уша бозордаги таниши ветеринар фелдшер Аббос акага етказмокчи булувдим.Лекин у киши канд касали билан огриб,нафакага чикиб кетган экан.Сураб-суриштириб билдим.У одам Жахонгир Маматовга фамилиядош булгандаям ёзгувчи "Фарходга",ха балли,дердим.Бу ёзгучи "Фарход"нинг бадиий персонажи булса керак.Ундай,десам,бу ёзгуларда Жахонгир Маматов акаси,деяпти?!
    Астагфуруллох!Юсуф Расулов...эй,узр, "Фарход" хам "Сиёб" бозорига бориб,Аббос акани тополмай,Жахонгир Маматовнинг узок кариндошими ё йук ,бир йигитнинг бир пиёла чойидан бахраманд булиб кайтгани рост.
    МХХ агентлари худди бугунгидай чакув билан Жахонгир Маматовнинг опа-сингилларини каматишганини биламиз.
    Келинг энди "Фарходнинг жасорати" хакидаги чизгиларимизга хотима ясай колайлик.Юкоридагилардан келиб чикиб ,нима дейиш мумкин.Оилада ёлгиз угил булган Маматовнинг йук акасини кашф этган "Фарход"нинг максади нима?Жахонгир Маматовга таниш булган-булмаган кишиларни катагон килиш учун МХХга навбатдаги сигналими бу, ё тухматга тун кийгазишми?

    Ризо ОБИД

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz