Ризобек Пятница, 2025-06-20, 11.59.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 05
    Юсуф Расулов!
    Сиз мен ёзган нарсаларни Жаҳонгир Муҳаммад ёзган дея жар солмоқдасиз. Бу қип-қизил ҳақоратку! Дaрвоқе сиз ҳақорат қилишдан бошқа нарса билмайсиз экан.
    Сиз ва ошналарингиз ўзларингизни журналист ҳисоблайсизлар ва биз ёшлар сизлардан яхшироқ ёзсак чидай олмай буни Жаҳонгир Муҳаммад ёзмоқда дейсизлар. Кўринг жуда кучли ёшлар келмоқда ва сиз чиркин, ҳақоратли сўзлар муаллифларига айланиб қолмоқдасизлар. Ҳатто битта мақолани ҳам маданиятли қилиб ёза олмайсизлар. Сизлар журналист деган номга ҳам доғ туширдингизлар. Сизнинг сайтингизга қаранг ва бизга қаранг. Бизда нашр этиладиган мақолаларнинг асосий қисми Ўзбекистондан ва Ўзбекистондаги зулмлар ҳа ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 908 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Кундаликдаги янги чизгилар

    Барча ижодкор ахлига кундаликлар битиш одат булса керак.Чунки китоб холида,матбуотда жуда куп каламкашларнинг кундаликларини укиганман.Лекин хар ким хар-хил кундалик кайд этади.Баъзилар умр йулларидаги огир дамларни,кора кунларни битишади.Айримлар эса факат шод-хуррам даврлари хусусида баён этишади.Мен эса хар икки холатдан сал бошкачарок тарзда кундалик юритаман...
    Яъни гохо нурли, гохо нурсиз кунларда бирдай ёругликка интилганимни омухталаштириб юборгандай назаримда.
    Кундаликлар бу уз номи билан кундаликлар.Кейинги бир йил-у олти ой давомида унга якин ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 870 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Ўзбекистонда айни пайтда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятни тақозо қилган омиллар ҳақида гап кетганда мухолиф қутбдаги аксарият сиёсатчиларнинг кайфиятларида якдиллик бўлмаса-да, қутб нуқтаи назаридан умумийликни кузатиш мумкин. Бу табиий, албатта. Ҳамманинг кўзи олдида кечаётган муайян жараённи ҳар ким ўз дарчасидан кўриб, ўз билганича талқин қилишга уринмоқда.

    Талқинлар орасидаги тафовут эса кўпинча дарча ортидаги шахснинг тирикчилик тарзини белгилаб турган омиллар, ўраб турган ҳаётий муҳит таъсирида шаклланиши шубҳасиз.

    Мамлакат ичкарисидан туриб билдирилган муносабат билан хориждан туриб билдирилган муносабат орасидаги фарқ худди довул чоғида хавфсиз қирғоққа чиқиб олган йўловчилар билан жунбушга келган уммонда кемани ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 861 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Мирзоулуғ Темиров
    Тўлқин Қараевга! Ассалому алайкум Тўлқин ака.
    Менинг “Тилидан тутилган тўти” деган мақоламга жавоб ёзибсизу ундаги асосий гапларни худди кўрмагандек ўтиб кетибсиз. Мен ёки бошқалар сиз даво қилаётган каби Пўлкан оиласини МХХ билан ҳамкорликда айблаганимиз йўқ. Сиз яна бир марта ўқиб олишингиз учун такрор мисол келтираман. Мана Саодат Пўлканованинг ўзи айтиб қўйган гапи.
    “Шу сабабли у ўз кучи билан, ҳеч кимнинг ёрдамисиз Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Институтига ўқишга кирди. Беш йиллик ўқишдан сўнг у тақдир тақозаси билан отам заҳарланган жойга, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрига ишга юборилди. Лекин Амир ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 925 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Тўлқин Қораев, мустақил журналист.

    Кейинги пайтларда Демократик Ўзбекистон Конгресси сайтида эълон қилинаёган айрим мақолаларда ҳақиқатдан кўра ёлғон ва туҳматлар устувор эканлиги кўплар қатори мени ҳам таажжубга солмоқда. Масалан яқинда чиққан "Ўз тилидан тутилган тўти"( www.uzbekcongress.org) (Муаллифи Мирзоулуғ Темиров номли номаълум киши) мақоласида келтирилган айрим маълумотлар қип қизил ёлғон ва ҳамкасбимиз Юсуф Расул ва унинг турмуш ўртоғи Саодат Пўлкановага очиқ туҳматдир.

    Муаллиф ёзади:

    "Мен эрингизни (Юсуф Расулни демоқчи) Бишкекда кўргандим. Одамлар кунини ўтказолмай юрганда у 1,5-2 минг долларлик компютер олганди. Швецияга келиши билан машина олди. Лекин Швецияда давлат ёрдамини ҳам ол ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 908 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Хар шанба-якшанба дам олиш кунлари мен учун гоят сермазмун утади.
    Бу гал хам шундай булди.Бирок, бир вактнинг узида бир неча жойда утказилаётган тадбирлардан бирини танлашга тугри келди.
    Кулимдаги таклифномаларга карайман.Бири "Аида" Халкаро Ижодкорларни Куллаб кувватлаш жамгармасидан.Бу ташкилот Холланд пойтахти Амстердамдаги "Тропинмузей"да ижодкорлар анжуманига таклиф этибди.Иккинчи таклифнома эса Холланд ташки ишлар вазирлигидан булиб,улар туркманистонлик рассом Хусейн Хусейновнинг кургазмасига ташрифимни сурашибди.
    Шундай холатда сиз нима килган булар эдингиз?Ха,яшанг.Мен хам шундай килдим.Ватан эпкинини олиб келаётган рассом кургазмасига боришни дилга тугдим.Лекин кургазма мен яшаётган шахардан пича олисда.Шу боис у ёкка кандай борсам экан,дея бироз уйланиб турдим-да, сунг ташки ишлар вазирлигидаги дустимга телефон килдим ва кургазма утаётга ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 988 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    ФОШ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ

    Бугун узини МХХ агенти,деб атаган Юсуф Расулов сайтида Россиянинг Тула шахридан Фарходман,деб ёзган игво сохиби Юсуф Расулов узи эмасмикан?
    Шу эълон килинган бухтоннинг ипидан-игнасигача фош килишда давом этамиз.Зеро охир-окибат МХХнинг бухтонларидан атрофдагилар огох булишсин.
    Биринчиси,"Фарход" ёзади:"Самарканд шахри марказида, шундоккина Регистон ёнида ному оламга кетган турт бахшини хайкали бор. Улардан бирини Пулкан шоир деб эшитганман."Ана холос.Тушундингизми?Биринчи гапда "...турт бахшини(нинг кушимчаси тушиб колганидан бу Ю.Расулов чизгиларига хос хато)хайкали бор..."Гап бу хато хакида эмас.Иккинчи гапни укиймиз:"Улардан бирини Пулкан шоир,деб эшитганман..."Ана энди диккатингизни бир жойга тупланг.Биринчи гапда турт хайкал бор ,деб ёзган "Фарход",иккинчи гапда эшитганман,деб ёзади.
    Ха,майли урдак шошганда думи б ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 928 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Сотқинлик ирсиймиди ўртоқ Расулов?!!
    Сиз ёзган мақолангизда Зокир Али ҳам Жаҳонгир Муҳаммаднинг ўзи дея ёзибсиз ва бу билан менинг шахсимни ҳақорат қилдингиз.

    Сиз мухолифатни, мухолифат тарихини, мухолифатчиларни билмайдиган сўқир одам экансиз. Лекин мени танийсизку! “Америка овози”да қисқа вақт бўлса ҳам ишлаганимни жуда яхши биласизку! Шундай экан нега жамоатчиликни чалғитасиз?

    Бундан ташқари ҳали менинг қариндошларимни Қашқадарёда МХХ қандай таъқибга олгани ҳақида ҳам бир қанча мақолалар яқинда ҳам чиққан эди. Балки ўша таъқибчилардан бири сизнинг қайнукангиз бўлса ҳам ажабмас.

    Мен Демократик Ўзбекистон Конгрессига қачон ва кимлар томонидан ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 1018 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Улугбек Хайдаров, «Туронзамин» учун махсус

    Козогистон президенти Нурсултон Назарбоев уртага ташлаган Марказий Осиё давлатлари иттифоки гояси минтакадаги тегишли доираларда ва баъзи оммавий ахборот воситаларида бир оз шов-шувга сабаб булди ва хозир фикримча, яна унутилиш остонасида турибди.

    Мен яна дедим, чунки бирлашиш учун Урта Осиёда уч марта уриниш булди. 1994 йилнинг январида Козогистон ва Узбекистон уртасида келишув имзоланганди. Уша йилнинг бахорида бу битимга Киргизистон кушилган ва келишувга кура, штаб-квартираси навбат билан Тошкент, Бишкек ва Олма-отада харакат киладиган давлатлараро кенгаш хам тузилган эди.

    Туркманистоннинг бу иттифокка кушилишига тусик булмасада, уша пайтда фукаролар уруши куршовидаги Тожикистонни янги иттифокка тортиш муаммоли масала эди.

    Киска фурсатда Узбекистон, Козогистон ва Киргизистон уртасида хамкорликнинг барча кир ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 2226 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-05 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz