Юсуф Расулов! Сиз мен ёзган нарсаларни Жаҳонгир Муҳаммад ёзган дея жар солмоқдасиз. Бу қип-қизил ҳақоратку! Дaрвоқе сиз ҳақорат қилишдан бошқа нарса билмайсиз экан. Сиз ва ошналарингиз ўзларингизни журналист ҳисоблайсизлар ва биз ёшлар сизлардан яхшироқ ёзсак чидай олмай буни Жаҳонгир Муҳаммад ёзмоқда дейсизлар. Кўринг жуда кучли ёшлар келмоқда ва сиз чиркин, ҳақоратли сўзлар муаллифларига айланиб қолмоқдасизлар. Ҳатто битта мақолани ҳам маданиятли қилиб ёза олмайсизлар. Сизлар журналист деган номга ҳам доғ туширдингизлар. Сизнинг сайтингизга қаранг ва бизга қаранг. Бизда нашр этиладиган мақолаларнинг асосий қисми Ўзбекистондан ва Ўзбекистондаги зулмлар ҳақида. Сизда эса ҳаммаси Жаҳонгир Муҳаммадга туҳмат. Шунинг ўзи кимнинг мақсади нималигини кўрсатади. Мен ҳам, Зокир ака ҳам, Ғайрат Мирзо ҳам ана шу сайтнинг фаол мухбирларимиз. Биз Нидои Мазлум, биз Мирзоулуғ ва биз Жалолиддинлармиз! Сизчи, сиз кимсиз? МХХнинг почасисиз! Мен сайтингизга жуда кўп маротаба ўз исмим билан изоҳ ёзиб сизни ҳақоратли эмас, маданиятли баҳсга чорладим. Сиз саволларимга жавоб беролмай қочдингиз. Ҳатто биз сизни сўкмаган ҳолда бизнинг IP адресимизни эълон қилиб юбордингиз. Мана энди сабабини билиб қолдик. Лекин бизга моддий зарар ҳам бердингиз. Ўшандан кейин беш киши бошқа жойга кўчишга мажбур бўлдик. Чунки мен 20 йилдан бери мухолифатда калтакланган, қамалган ва яна калтакланган яна қамалган оддий бир мухолифатчининг ўғлиман. Сиз IP адресимизни эълон қилгандан бери сайтингизга ёзмай қўйдим. Биласизми нега? Ўша сиз ҳақорат қилаётган Жаҳонгир аканинг талаби билан. Шунингдек, ташкилотимиз аъзоси Акрам Маҳмедовнинг укасини ўлдиришгандан бери чўчиб қолганмиз. Шунинг учун сизга ёзмай қўйгандим. Лекин сиз мени ҳақорат қилишда давом этганингиз учун яна ёзишга мажбур бўлдим. Сиз бизнинг диққатимизни Ўзбекистондан бошқа томонга буриш билан оворасиз. Бу жосуслик эмасми! Бугун ёзилганларни тўплаб “МХХнинг ҳужум услублари” номи билан нашр этишни ва бутун дунёнинг кутубхоналарини жўнатишни ДЎК Бошқарув ҳайъатидан сўрайман. Бу келажак авлод учун ибрат бўлади ва ўз халқининг жаҳонгирини ўлдиришга ботинган хоинларни таниб олишига ёрдам беради. Сиз Жаҳонгир Муҳаммадга қанча туҳмат қилсангиз унинг обрў эътибори шу қадар юксалмоқда. МХХ малайларидан мақтов эшитиш ҳақоратдир. Ҳақорат эшитиш эса фахр! У ҳалигача сизга ва бошқа пасткашларга (бу сўзни умр йўлдошингиздан ўргандим) жавоб ёзган эмас. Бу нарса сизга алам қилаётгани учун ҳам биз ёзаётганларни ундан кўрмоқдасиз. Сиз “Туронзамин”га ёзмангалар деб додлайсиз. Бизга ёзганлар кун сайин кўпайиб кетмоқда. Сиз ёшларга Жаҳонгир Муҳаммад ёнида турманглар дейсиз, лекин унинг ёнидаги сафлар кун сайин кенгаймоқда. Демак одамлар оқ ва қорани ажратаятилар. Сиз Зокир Алининг ёзганларини ўқимаган бўлсангиз мана биз ўқиганмиз. Зокир ака оз ёзади, аммо соз ёзади. Сизларга ўхшаб ҳамма ёқни патлаб ахлат титмайди. Сиз йўлдан адашдингиз ва жиноят кўчасига кирдингиз. Биз ДЎК фаоллари сизни қилмишларингиз учун қонуний жазолашни талаб қиламиз. Бунга фактлар кўпайиб кетди. Ана ўшанда мени яхши таниб оласиз. Сиз ҳар бир ёзувингиз билан тубанликка кетмоқдасиз. Жаҳонгир ака оиласида битта ўғил эканлигини ҳаммамиз биламиз. Боринки унинг акаси ҳам бўлсин дейлик. Боринки акаси бозорда ишласин ҳам дейлик. Бу дегани МХХда ишлайди дегани эмаску! Унинг оиласидан қанча одам қамалиб чиққанини сиз яхши биласиз. Чунки ҳамма билади. Жаҳонгир ака қамалганда унинг қариндошлари билан бирга ҳатто бирга ўқиган синфдошларини ҳам қамашган. Олийгоҳни энди битириб ички ишлар бўлимига энди ишга ўтган узоқ бир жиянини ўша куни ишдан ҳайдашган. Лекин сизни қайн укангиз умр йўлдошингиз ёзганидек 2006 йил декабригача СНБда ишлабди. Ҳозир агар каттароқ ишга кўтарилмаган бўлса. Сиз ўзингиз МХХчи эмас ва бўлолмайсиз ҳам. Менимча сиз уларга бурнингиздан илиниб қолган одам. Аммо уларнинг иш услубларини ўрганиб олгансиз ва билмай қолиб ўзингизни ҳам, МХХни ҳам шарманда қилаяпсиз. Мана сиз бир қанча хотинларни Жаҳонгир Муҳаммадга қарши ташладингиз. Бу Ўзбекистондаги аҳволнинг ўзгинасику! МХХнинг хотинлардан ташкил топган ҳужумкор отряди бор деб кўп ёзишади ва бу отряд мухолифат вакилларига ҳужум қилиб турар экан. Бу тактикани ишлатишингиз ҳам сизни шарманда қилмоқда ва сиз билан бирга бўлганлар ҳам уялиб қолаётган бўлса керак! Мана “Сорос” фондидан ҳам пул олганингиз ўртага чиқди. Ҳали яна кўп нарсалар ўртага чиқади. Демак бу каби фондлардан пул олиб қуролли курашни, террорни, одамларни жисмоний йўқотишни, динсиз, атеист деб эълон қилишни (Россия ҳисобидан очилган сайтингизда) тарғиб қилиб келмоқдасиз. Farghona.ru, uzbekistanerk.org ҳам сизга шерик бўлиб қолди. Буни Сорос жаноблари билармикан? Биз ДЎК мажлисида муҳокама қилиб сизга ва сизининг шерикларингиз Қудрат Бобожонов, Тўлқин Қаревларга бошпана бериш ҳақидаги мурожаатимизни қайтиб олишни кун тартибига қўймоқчи эдик. Бугунгача бунга қарши турган Жаҳонгир акадан эса, энди сизга ўхшаганларга нисбатан кечирувчан бўлмасликни сўраймиз. Мен бугун лойиҳа матнини ёзиб ДЎК Бошқарув ҳайъатига юбораман. Зокир ака, Муҳаммад Бобур ака, Ризо ака, Нуриддин ака, Ғайрат ака ва бошқалардан ўз мулоҳазаларини қўшиб беришларини сўрайман. Шундан кейин эълон қиламиз ва керакли идораларга таржима қилиб жўнатиш ва эълон қилинган барча ёзувларни топшириш мана мен томонимдан бўлсин. Биз донос ёзмаймиз. Очиқ курашамиз. Қилмишларингиз ҳақида қаерларга ёзсак уни сайтимизда ҳам ўқийсиз. Ким қилмагай ким тортмагай! Бобур Холиқназаров.