Ризобек Пятница, 2025-06-20, 02.50.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 14 » Юсуф Жума׃ Ҳамма бефарқ, бағри парканд излайсан
    01.36.50
    Юсуф Жума׃ Ҳамма бефарқ, бағри парканд излайсан
    Кўк тубандир, ердан баланд излайсан
    Мор оғзидан асалу қанд излайсан.

    Фалак пастдир, паслар бошин силайди
    Замин – чоҳдан, эр – сарбаланд излайсан.

    Олам эрур шайтонхона, ғархона,
    Ғарлар ичра пир анжуманд излайсан.

    Юсуф, билгин бағри парканд Юсуфдир
    Ҳамма бефарқ, бағри парканд излайсан.

    XXX

    Куни ҳижронга қолган ошиқни ўлди денглар
    Қалби армонга қолган ошиқни ўлди денглар.

    Айрими паризоддан, демак айри ҳаётдан
    Кўзи тўфонга қолган ошиқни ўлди денглар.

    Ошиқ ошиқ эмасдир ғамидан омон қолса
    Жигари қонга қолган ошиқни ўлди денглар.

    Фироқи чоғи жаҳон, жаҳонэмасди ўпқон,
    Жони ўпқонга қолган ошиқни ўлди денглар.

    Юсуф оламдан ўтган, ёраб, аллақачонлар
    Куни ҳижронга қолган ошиқни ўлди денглар.

    XXX

    Васлин бермас экансан фироқин берма эди.
    Гуриллаган оловнинг ўчоғин берма эди.

    Наҳот қисмат тубсиз чоҳ, чиқиш йўли йўқми, оҳ,
    Дорнинг баланд тортилган сиртмоғин берма эди.

    Ошиқ душмани фалак, сенга заволим керак,
    Дудоғини бермасанг тузоғин берма эди.

    Гар Юсуфга бермасанг изининг тупроғини,
    Фироқини – қабристон қучоғин берма эди.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz