-Бугун мен аник биламан, агар «инкилоб киламан» деб минг одам чикса, Каримов минг одамни оттиради, 2000 одам чикса, 2000 одамни оттиради. Парламент минбаридан туриб, биз тинчлик учун керак бўлса 200 кишини отамиз, деган эди Каримов. Тинчлик деганида, у ўзининг шу курсисини, ўзининг вазифасини назарда тутган эди.
Энди албатта конун зарурликка зарур. Чунки бугун мана демократик давлат кураяпмиз, деб жар солишаяпти. Шундай экан, хеч бўлмаса ўша жар солишаётганига яраша бу ёгини хам мослаш керак. Лекин конун бўлгани билан бир нарса ўзгарадими Ўзбекистонда?
Мана бугун матбуот хакида конун бор. Агар у конунларни олиб карасангиз, матбуотга хамма эрки
... Davomini o'qing...
“Бирдамлик” ҳаракатининг Қирғизистон бўлими ўзбек қочқинларига шу ерда кўмак бериш мақсадлари ўлароқ шу йил бошида ташкил этилганди. Ўтган вақт давомида у нафақат ўз аъзоларига, балки иқтисодан қийналган бошқа кўплаб қочқин ватандошларга моддий кўмаклар бера олди.
Йиғилганлар олиб борилган фаолият ва эндиги қилинадиган ишлар кўлами ҳақда бўлим раиси Эгамназар Шаймановнинг маърузаси тинглади.
Йиғилиш бугунгача шу бўлимга раиси бўлиб келган Э. Шаймановнинг ҳаракат фаолияти билан боғлиқ бошқа ишга ўтказилаётганлиги боис, унинг ўрнига янги раис сайлади. Ёрқиной Тўранова бир овоздан “Бирдамлик” ҳаракати
... Davomini o'qing...
Прагада бўлиб ўтган "Демократия ва хавфсизлик" анжуманида АҚШ Президенти Жорж Бушнинг "Ўзбекистонда эркинликлар чекланган",дея танқид қилишига дастлаб Ўзбекистон Демократик Конгресси Раиси Жаҳонгир Маматов муносабат билдирар экан,жумладан бундай,деган:"Жорж Бушнинг Ўзбекистонни танқид қилган илк чиқиши.У Ўзбекистонда эркинликлардан чекланиш кузатилмоқда,деганда 2001 йиллардаги стратегик ҳамкорликдан келиб чиқиб,фикр айтган бўлиши мумкин". Ҳа,ҳақиқатан ҳам Жорж Буш ўшандаги Ўзбекистон сиёсатидаги бошқа даврлардагига нисбатан бироз "юмшоқроқ" паллани назарда тутган ва Каримов алдовини энди англаб етаётгани аниқ. Мен нима демоқчиман,Жорж Бушнинг бу танқидига реал сиёсий баҳони ўша кунлардаёқ Жаҳонгир Маматов берди.Б
... Davomini o'qing...
Гулбахор Тўраева, Андижонлик хуқуқ ҳимоячиси, кеча озодликка чиқарилишидан олдин ҳамма гуноҳлари учун тавба тазарру қилишга, бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни бадном қилиб, ҳукуматга миннатдорчилигини билдиришга мажбур қилинди. Акс ҳолда, “ўзбек инсонпарварлиги”дан умид қилмаса ҳам бўлади. Олти ойлик ҳибсдан кейин, икки бора маҳкамага тортилиб 6 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 648 минг сўм миқдорда жаримага тортилган Гулбахор Тўраева, кеча яна уйига, ўз фарзандлари бағрига қайтишга муваффақ бўлди.
12 июнда Тўраева ишини кўриб чиққан Андижон вилоят суди аппеляцион комиссияси унинг кечирим сўрагани, оилавий аҳволини ҳисобга олиб олти йиллик жазони уч йиллик шартли жазога а
... Davomini o'qing...