Статистика
Онлайн всего: 27 Гостей: 27 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июнь » 14 » АҚШ Президенти Жорж Буш танқиди атрофидаги фикрлар
16.25.30 АҚШ Президенти Жорж Буш танқиди атрофидаги фикрлар |
Прагада бўлиб ўтган "Демократия ва хавфсизлик" анжуманида АҚШ Президенти Жорж Бушнинг "Ўзбекистонда эркинликлар чекланган",дея танқид қилишига дастлаб Ўзбекистон Демократик Конгресси Раиси Жаҳонгир Маматов муносабат билдирар экан,жумладан бундай,деган:"Жорж Бушнинг Ўзбекистонни танқид қилган илк чиқиши.У Ўзбекистонда эркинликлардан чекланиш кузатилмоқда,деганда 2001 йиллардаги стратегик ҳамкорликдан келиб чиқиб,фикр айтган бўлиши мумкин". Ҳа,ҳақиқатан ҳам Жорж Буш ўшандаги Ўзбекистон сиёсатидаги бошқа даврлардагига нисбатан бироз "юмшоқроқ" паллани назарда тутган ва Каримов алдовини энди англаб етаётгани аниқ. Мен нима демоқчиман,Жорж Бушнинг бу танқидига реал сиёсий баҳони ўша кунлардаёқ Жаҳонгир Маматов берди.Бундан сиёсатчининг жараёнларга фаол муносабатда экани кўринади. Жорж Бушнинг ушбу танқидидан келиб чиқиб мухолифат "лидериман",деганларга орадан бирмунча вақт ўтиб,"ака сиз ҳам Буш танқидига бир нима деворинг",дея булдозер билан ичидагини суғуришга ҳаракат қилган ёлланма "журналистлар" суҳбатларини ҳам эшитдик. Аммо "қозонда бўлмаса чўмичга ҳеч вақо илинмайди",дейилганидай,бундай уриниш беҳуда чираниш-у,ўзининг фикрини ўзи рад қилиш каби таасурот уйғотди. "Ўзбекистонда тузумга қарши масалан 100 киши инқилобий кайфиятда чиқса,уларнинг олдида ҳеч бўлмаса 5 та мухолифатчи бориши керак..." Бу Президент бўламан деяётган,мухолифат лидерлигига мутлоқ даъвогар Салай Мадаминовнинг "Озодлик" радиосининг "Қурултой" эшиттиришида айтган фикридан иқтибос эди. Хўш,ундан кейинчи,деган савол туғилади.Жаноб Салай Мадаминов,ўша сиз айтаётган 5 киши одамларни етаклаб борса,сиз лидер бу пайтда нима қиласиз? Андижонда ўша сиз айтган жараён бўлди.Минглаб одамларни эргаштириб,майдонга чиққанлар бўлди,сиз лидер нима қилдингиз?Мен сизни мутлақо ҳеч нарса қилмади,демоқчи эмасман.Ора-чора "Озодлик" радиосидан туриб, бир нима ,дедингиз шекилли,лекин нима дедингиз? Ўзингиз ҳам эслолмасангиз керак. Эрта-индин Президентликка сайлов ҳам натижасиз бўлиб ўтади.Йўқ у натижали бўлади,лекин Каримов фойдасига.Мухолифатчи?Сиз нима қила оласиз бугун?Радиодан туриб,вақт ғоят зиқ бўлганда энди:"моддий-маънавий имкониятларимиз чекланган,мухолифат бирлашиши керак" сингари сафсатанома гаплар сотяпсиз.Бундоқ атрофингизга қарасангизки, "Озодлик" радиоси микрофони-ю,уч-тўртта ўзингизга ўҳшаганларгина эрмак учун қараб қўядиган сайтларингиздан бошқа ҳеч нарса қолмабди.Энди бирлашиш керак,деяпсиз.Сизни бирлашишга чақириб қанча бонг урилди?У пайт уйқудамидингиз? Айтаман,десам сизга демоқчи бўлганларим кўп.Лекин сизнинг қулоғингизга мен айтган гаплар ёқмайди.Сизни "лидерларнинг лидери,шоирларнинг шоири,доноларнинг доноси",дея мақтаб турилса бас.Лекин бундан Ўзбекистонга нима наф? Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|