Ризобек Четверг, 2024-11-14, 21.00.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 4
    Гостей: 4
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 16 » ЮСУФ ЖУМА:ЯНГИ ШЕЪРЛАР
    16.11.45
    ЮСУФ ЖУМА:ЯНГИ ШЕЪРЛАР
    Ҳар кун юзингдан офтоб
    Бир кунлик нур олади.
    Рўйингга боққан мендек
    Мажнун бўлиб қолади.

    Сени яратди, ёраб,
    Эй жамоли мусаллам,
    Ишқингда жинни бўлган
    Каминадек фалак ҳам.

    Эвоҳ, гўзал қоматинг
    Ақлни этар барбод.
    Пойларига етказ деб
    Фалакка этаман дод.

    Фалак, айт, қачонгача
    Қора қонлар ютаман.
    Жинниманда, водариғ,
    Жиннига арз этаман.

    Ошиқлар ичра йўқдир
    Висолдан нафас олган.
    Аҳли оламнинг куни
    Битта жиннига қолган.

    23 йилдан буён зиндонда азобланаётган
    Аҳмаджон Одиловга

    Магар Аҳмаджон Одил
    Ахмаджон Одил эмас
    Ахмаджон қотил бўлса
    Оларди тахтда нафас.

    Ахмаджон Одил эмас
    Бўлса Ахмаджон Жаллод
    Банди бўлмасди, элнинг
    Бошида сурарди от.

    У ҳақда китоб битган
    Одил Ёқуб бегумон
    Қотил Ёқуб бўлганда
    Бўлар эди «қаҳрамон».

    Менинг ҳам йўлларимда
    Тубсиз чоҳлар бешумор.
    Исмимда бўлмаса ҳам
    Феълимда одиллик бор.

    Ноодилнинг дастида
    Ватан аталган олам
    Одил сўзи бўлмасин
    Исму шарифингда ҳам.

    ХХХ

    Иморатим чала деб
    Ваҳима этма зинҳор.
    Инсонсан чораси кўп,
    Битказиш эмас душвор.

    Имкони борми, осон
    Имкони йўқми мушкул.
    Оҳ менда чала ватан
    Оҳ менда чаладир эл.

    Ватан битиши учун
    Буюк Туркистон керак.
    Эл бут бўлиши учун
    Лозим ақл, кўз юрак.

    Имконсизман, водариғ,
    Шундан шеърим—дил селим.
    Оҳ, чаладир ватаним,
    Оҳ, чала она элим.

    ХХХ

    Юрак пойинг билан кетди, юрак ўрнида қон қолди
    Армон бўлди тилакларим тилак ўрнида қон қолди.

    Жисмимдан изламанг зинҳор бағримни, эй аҳли қашқир.
    Изидадир жигар чечак, чечак ўрнида қон қолди.

    Суратим қон, ичим қондир, мендан фақат қолгандир қон,
    Қишу баҳор, ёзлар қондир, кузак ўрнида қон қолди.

    Кўкка боқса кўк ўрнида қон кўради ошиқ Юсуф,
    Фалак пойинг билан кетди, фалак ўрнида қон қолди.

    Манба:''ТУРОНЗАМИН".

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz