ЖАҲОНГИР МУҲАММАД
АЛЛОҲ
Аллоҳ, Сенга юз минг юлдуз Қуёш бўлиб топинар,
Аллоҳ, Сенга дарё-денгиз кўз ёш бўлиб топинар,
Менинг севгим олам аро гарчи зарра, қабул эт,
Аллоҳ, Сенга не-не улус бир бош бўлиб топинар!
АР-РАҲМОН
Ўзинг асра дўст кўринган мубталодан, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра юзи тиниқ ич балодан, ё, Раҳмон!
Марҳаматинг қудратига сиғиндим мен, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра ҳар қазою ҳар балодан, ё, Раҳмон!
АЛ-МАЛИК
Тахти олий ҳукмдори, арш-моҳларим, ё, Малик!
Сенга аён осийлигм, дил оҳларим, ё, Малик!
Банда бандаси бўлмай бандангдурман, ё, Малик!
Ўзинг кечир маҳкамада гуноҳларим, ё, Малик!
АЛ- ҚУДДУС
Севги Сен
...
Davomini o'qing...