ЖАҲОНГИР МУҲАММАД АЛЛОҲ Аллоҳ, Сенга юз минг юлдуз Қуёш бўлиб топинар, Аллоҳ, Сенга дарё-денгиз кўз ёш бўлиб топинар, Менинг севгим олам аро гарчи зарра, қабул эт, Аллоҳ, Сенга не-не улус бир бош бўлиб топинар! АР-РАҲМОН Ўзинг асра дўст кўринган мубталодан, ё, Раҳмон! Ўзинг асра юзи тиниқ ич балодан, ё, Раҳмон! Марҳаматинг қудратига сиғиндим мен, ё, Раҳмон! Ўзинг асра ҳар қазою ҳар балодан, ё, Раҳмон! АЛ-МАЛИК Тахти олий ҳукмдори, арш-моҳларим, ё, Малик! Сенга аён осийлигм, дил оҳларим, ё, Малик! Банда бандаси бўлмай бандангдурман, ё, Малик! Ўзинг кечир маҳкамада гуноҳларим, ё, Малик! АЛ- ҚУДДУС Севги Сенинг камолингдир , ё, Қуддус! Нафас Сенинг шамолингдир, ё, Қуддус! Муҳаббатим изҳорига сўз лолдир, Жаннат Сенинг жамолингдир, ё, Қуддус! АС-САЛОМ Ҳақсизликдан қоним музлар, ё, Салом! Кимдир бунга малҳам излар, ё, Салом! Йер юзида дармон ё’қдир бу дардга, Шифо бергин хаста бизлар, ё, Салом! АЛ-МЎМИН Нетайки мен вафоси ё’қ бу жаҳонни, ё, Мўмин! Юраклардан суғуриб ол бу камонни, ё, Мўмин! Бир қулингман, фарёдимга қулоқ сол. Қалб боғида боқий айла гул- иймонни, ё, Мўмин! Ал-МУҲАЙМИН Ё, Муҳаймин, қалби поклар султони Сен! Ё, Муҳаймин, дорул бақо имкони Сен! Ё, Муҳаймин, осойишнинг аркони Сен! Ё, Муҳаймин, хайру эҳсон макони Сен! АЛ-АЗИЗ Ё, Азиз, Сенга таваккул айладим, Ё, Азиз, равшан ё’лингни танладим, Ё, Азиз, руҳни синовга шайладим, Ё, Азиз, Сенсиз ҳаётда найладим! АЛ-ЖАББОР Ватанимни обод кўриш муродимдир, Ё, Жаббор! Улус дарди бўғзимдаги фарёдимдир, Ё, Жаббор! Мен борман-ми, мен ё’қман-ми, билинмас, Лек миллатим бахти кулса, руҳ шодимдир, Ё, Жаббор! АЛ-МУТАКАББИР Тупроқ эдим, хоки сорман, ё, Мутакаббир! Сен олдингда хору зорман, ё, Мутакаббир! Недан ўзни унутайин, бош устимда нигоҳинг, Қарзни олсанг хоби ёрман, ё, Мутакаббир! АЛ-ХОЛИҚ Умид Сендан, бир фаришта юборақол, ё, Холиқ, Инсофсизлар қилмишини дафтарга сол, ё, Холиқ, Тили бошқа, дили бошқа муллати-мушрикларни, Тилин кесиб, қиёматда қозонга сол, ё, Холиқ! АЛ-БОРИ Онам мени кутганида кўнгил зори Сен эдинг! Ёрим бола кутганида дилда Бори, Сен эдинг! Болам бола кутганида мададкори бўл Ўзинг, Неварамнинг неварасин Худо ёри, бўл Ўзинг! АЛ-МУСАВВИР Кўзни чиздинг қош остидан кўк осмонни кўрсин деб, Лабни чиздинг қўлга олгач, нур Қур’онни ўпсин, деб, Умр бердинг бу дунёда фаросатга тўлсин, деб, Зурёд бердинг ўлганида роҳат билан ўлсин деб! АЛ-ҒАФФОР Ўзинг тингла дил оҳимни, ё, Ғаффор, Кечир қилган гуноҳимни, ё, Ғаффор, Сақла дўзах азобидан, ё, Ғаффор, Жаннатдан бер даргоҳимни, ё, Ғаффор! АЛ-ҚАҲҲОР Бўйнимда илон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор, Қалбимда нолон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор, Бу дунё орзуларин тарк айладим, ё, Қаҳҳор, Сенингла шодмон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор! АЛ-ВАҲҲОБ Ҳақ ё’лида хасталарга хастаман, ё, Ваҳҳоб, Зулм қўлида ёнганларга бастаман, ё, Ваҳҳоб, Жоҳил бўлсак, илму эҳсон бағишла, ё, Ваҳҳоб, Жиҳод излаб фақат Сенга сасдаман, ё, Ваҳҳоб! АР-РАЗЗОҚ Сен яратган дунё боғдир, ё, Раззоқ, Саховатинг юксак тоғдир, ё, Раззоқ, Душманга хор, дўстларга зор айлама, Дастурхонга не’мат ёғдир, ё, Раззоқ! АЛ-ФАТТОҲ Гулни севдим, тиканидан қон ютдим, ё, Фаттоҳ, Елни суйдим, жимлигидан ўҳ, куйдим, ё, Фаттоҳ, Ҳақ ё’лида ҳақларимдан ажралиб, ё, Фаттоҳ, Сену севдим, дардларимни унутдим, ё, Фаттоҳ! АЛ-ОЛИМ Жоҳил аҳли иш бошида золим бўлди, ё, Олим, Қўлларида ўғирланган молим бўлди, ё, Олим, Адолатнинг шамчироғин сўндирмагил, ё, Олим, Охиратнинг аҳкомида олим бўлди, ё, Олим! Ал-КОБУД Ризқу рўзни Сендан олдим, ё, Кобуд, Тортиб олсанг ночор қолдим, ё, Кобуд, Буйриғингдан чиқмай асло, ё, Кобуд, Қалбга фақат Сени солдим, ё, Кобуд! АЛ-БОСИТ Осмон оёқ остида Сен учун, ё, Босит, Замин оёқ остида Биз учун, ё, Босит, Сен истасанг осмонни парам-парча этасан, Бизни эса бу замин ютар бир кун, ё, Босит! АЛ-ҲОФИД Мен ғарибнинг ҳолига кулар кимлар, ё, Ҳофид, Аммо киприк остида нурлар имлар, ё, Ҳофид, Қўл силтайман дунёга, сендан мадад оламан, Гарчи атроф айлана тикан симлар, ё, Ҳофид! АР-РОФИ Қулингга бир мансаб ато қил, ё, Рофи, Тахтинга ирфонни мато қил, ё, Рофи, Еҳсоннинг ё’лида гадо қил, ё, Рофи, Иймондан тойганда адо қил, ё, Рофи! АЛ-МУ’ИЗ Ё, Му’из! Бу не’мат, бу шараф дарёси Ўзинг, Ё, Му’из! Кўнгил гулшанининг ризоси Ўзинг, Ё, Му’из! Борлиқ ухлаганда рўёси Ўзинг, Ё, Му’из! Олам уйғонганда зиёси Ўзинг! АЛ-МУЗИЛ Ё, Музил! Иймонни отганлар кўпайиб кетди. Ё, Музил! Зиллатга ботганлар кўпайиб кетди. Ё, Музил! Ишламай ётганлар кўпайиб кетди. Ё, Музил! Исмингни сотганлар кўпайиб кетди. АС-САМИЙ Ё, Самий! Саслар долғасида ярақлаган дур, Ё, Самий! Сукунат сатҳида кезгувчи ҳузур, Ё, Самий! Фикр осмонини қуршаб олганлар, Ё, Самий! Қалбим уришини ўзинг тинглаб кўр! АЛ-БАСҲИР Ё, Басир! Савобу гуноҳим ўзингга аён, Ё, Басир! Яшириб ёзсам-да сен учун баён, Ё, Басир! Дунёлар мулкида ғолибсан-шоён, Ё, Басир! Сендан қоча-қоча кетарман қаён! АЛ-ҲАКАМ Ё, Ҳакам! Ҳақиқат изладим дорул фанода, Ё, Ҳакам! Кўзларим боғланиб гули ра’нода, Ё, Ҳакам! Билмадим адолат асли ма’нода, Ё, Ҳакам! Сенинг амрингдаман, боқий самода! АЛ-ОДИЛ Ё, Одил! Қайга борсам кўрдим юраклар яро, Ё, Одил! Ёна-ёна қирмизи қоним қаро, Ё, Одил! Ўзинг шавқат фармонини ўқигил, Ё, Одил! Бош тутайлик одилсизликлар аро! АЛ-ЛАТИФ Умри дароз, ризқу фароғ бер, ё, Латиф, Зулмат аро ё’лда чароғ бер, ё, Латиф, Насибамни майда-майда тергали, Ўзинг қадоқ қўлга яроқ бер, ё, Латиф! АЛ-ХАБАР Гуноҳ қилдик кундузлари, қаро парда- девор қилдинг, ё, Хабар, Гуноҳ қилдик биз тунлари, Хуршид ила ошкор қилдинг, ё, Хабар, Қаҳринг Сенинг раҳминг экан, раҳминг огоҳ этгувчи сас, Билмаганни охиратда тилим-тилим, абгор қилдинг, ё, Хабар! АЛ-ҲАЛИМ Ё, Ҳалим, кўнглима шавқатни сол, Ё, Ҳалим, ё’лима ҳурқатни сол, Гуҳоҳ этсам марҳаматинг аяма, Ё, Ҳалим, умрима шавкатни сол! АЛ-АЗИМ Уммон зарра, Сен азимсан, ё, Азим, Осмон зарра, Сен азимсан, ё, Азим, Мен милт этган учқундирман, ё, Азим, Жаҳон зарра, Сен азимсан, ё, Азим! АЛ-ҒАФУР Бу дунёнинг ҳар куни нур-ёз эмас, ё, Ғафур, Адолатсиз шотилари хўп соз эмас, ё, Ғафур, Синовингда билиб-билмай йиқилдим, Махфират қил, гуноҳларим кўп, оз эмас, ё, Ғафур! АСҲ-СҲОКИР Шукр Сенга, бандага қул бўлмадим, ё, Шокир, Шукр Сенга, ниҳол экан сўлмадим, ё, Шокир, Не’матингни ҳар лаҳзада ҳис этдим, ё, Шокир, Шукр Сенга, ўлиб туриб, ўлмадим, ё, Шокир! АЛ-ОЛИ Аркинг аркида ё’қдирки адад, ё, Оли, Қўлни очсак ўзинг мадад, ё, Оли, Қиёс излаб қиёсингни топмадим, Олий Сенсан, олий абад, ё, Оли! АЛ-КАБИР Ё, Кабир, азмингда илму мурват бўлолсайдим, Ё, Кабир, назмингда ше’ру-шуҳрат бўлолсайдим, Ё’қ, ожизман, мунавварлик Сенга хос, Ё, Кабир, насдингда қули ибрат бўлолсайдим! АЛ-ҲАФИЗ Отам-онам қабрин нурла обод қил, ё, Ҳафиз, Руҳларини жаннатингда дилшод қил, ё, Ҳафиз, Осий дунё ўтганларни унутар, ё, Ҳафиз, Боқий элда улар номин Сен ёд қил, ё, Ҳафиз! АЛ- МУКИТ Ориятни баланд туттим, хорландим, ё, Мукит, Хосиятни баланд туттим, зорландим, ё, Мукит, Ҳийла-найранг тузоғини севмадим, ё, Мукит, Оқибатда жаннатингга чорландим, ё, Мукит! АЛ- ҲОСИБ Сув балоси, олов балосидан қўрқдим, ё, Ҳосиб, Чув балоси, алдов балосидан қўрқдим, ё, Ҳосиб, Ҳабияллоҳ-ул-Ҳосиб, ўзинг асра, Қув балоси, ҳийла балосидан ё, Ҳосиб! АЛ-ЖАЛИЛ Масканимга шамол келди, ё, Жалил, Машрабимга камол келди, ё, Жалил, Сенинг номинг зикр этсам, қай маҳал, Мансабимга жамол келди, ё, Жалил! АЛ-КАРИМ Тунлар тонгга уланар, “ Ё, Карим!” десанг, Мазлум шуур ҳурланар, “ Ё, Карим!” десанг, Ё’лингетиб Дорулбақога, Руҳинг қайта нурланар, “ Ё, Карим!” десанг! АР- РОҚИБ Олам аро бе рақибсан, ё, Роқиб, Биз та’зимда, бе та’қибсан, ё, Роқиб, Гуноҳимиз ҳаддан ошиб кетган кун, Азоб учун ўт ёқибсан, ё, Роқиб! АЛ-МЎЖИП Сабр биздан, қадр Сендан, ё, Мўжип, Садр биздан, адр Сендан, ё, Мўжип, Хиёнатга қулинг муҳтож қолганда, Қабр биздан, жабр Сендан, ё, Мўжип! АЛ-ВОСИ Мен ишонсам, ишонганим сотди, ё, Воси, Достим пойлаб юрагимдан отди, ё, Воси, Фақат Сенга инондим сўнг, ё, Воси, Қалбим ҳаёт та’мин тотди, ё, Воси! АЛ-ҲАКИМ Ҳикмат излаб умр кечди, ё, Ҳаким, Хотирадан излар ўчди , ё, Ҳаким, Ва билмадим, ҳимкат Сенда, ё, Ҳаким, Кўзбоғимни ажалечди, ё, Ҳаким! АЛ-ВАДУД Қалам қолиб, қилич тушди қўлима, ё, Вадуд, Душнам эмас, дўстлар чиқди ё’лима, ё, Вадуд, Иймон суви келгач кўнгил чўлима, ё, Вадуд, Ҳаёт надир, бошни урдим ўлима, ё, Вадуд! АЛ-МАЖИД Ё, Мажид, Сен азаматлар азамати, Ё, Мажид, Сен кароматлар каромати, Магар Сенинг улуғлигинг кўролмасам, Ё, Мажид, Мен маломатлар маломати. АЛ-БОИС Не-не зўрлар, зўравонларни кўрдим, ё, Боис, Не-не чўллар, ёЪл-равонларни кўрдим, ё, Боис, Кучсизу заррадирлар пули сиротнинг олдида, Сендан қўрққан қалб-шодонларни кўрдим, ё, Боис! АСҲ- СҲОҲИД Бўҳтондан чиқмади бошим, ё, Шоҳид, Андуҳдан сўнмоқда Қуёшим, ё, Шоҳид, Фарзандлар доғида ёндирма, фақат, Аршингаетганда ёшим, ё Шоҳид! Ё, ҲАҚ Ҳақ ёлида ноҳақ бўлганлар қанча, ё, Ҳақ, Ҳақ ёЪлида барҳақ бўлганлар қанча, ё, Ҳақ, Ўзларини Қуёш деб оқибатда бир куни, ё, Ҳақ, Қонга ботиб шафақ бўлганлар қанча, ё, Ҳақ! АЛ-ВАКИЛ Оғоч бўлдим, дор бўлмадим, ё, Вакил, Судралдим гоҳ, мор бўлмадим, ё, Вакил, Таваккални Сенга қилдим, ё, Вакил, Ғариб эдим, хор бўлмадим, ё Вакил! АЛ-ҚОВИЙ Кўкка боқдим тилсим кўрдим, ё, Қовий, Ўзни омий қил сим кўрдим, ё Қовий, ТаЪлимотинг чашма ямглиғ симиргач, Сир калитин гулсум кўрдим, ё, Қовий! АЛ-МЕТИН Сен метинсан, мен турғунман, ё, Метин, Сен иноят, мен туйғунман, ё, Метин, Туйнигингдан кириб бордим қасрингга, Сен лутфсан, мен уйғунман, ё, Метин! АЛ-ВАЛИЙ Одамлар орасидан дўст излабман бефойда, ё, Валий, Умидларим сув бўлиб оқиб кетдилар сойда, ё Валий, Ҳақиқий дўст Сен кирдинг ҳувиллаган қалбимда, ё, Валий, Орзуларим чинма-чин юксалдилар бир жойда, ё Валий! АЛ-ҲАМИД Ал-ҳамидуллоҳу Раббил аЪламин, ё, Ҳамид, Сен покиза, Сен ҳафизау аЪламин, ё, Ҳамид, Сенга сано айтмоқ қарзу муборак, ё, Ҳамид, Ҳамд ёзмаса синсин қўлда қаламим, ё, Ҳамид! АЛ-МУҲСИЙ Тонгда турдим, бош устида Сен эдинг, ё, Муҳсий, Хаёл сурдим, бош устида Сен эдинг, ё, Муҳсий, Хох тун эди, хиҳ кун эди- дунё кездим- Қайда юрдим, бош устида Сен эдинг, ё, Муҳсий! АЛ-МУБДИЙ Билмам лоймидим, пахсазаннинг оёғида, ё, Мубдий, Билмам оймидим, чўпонларнинг таёғида, ё, Мубдий, Одам бўлдим Сенинг кароматингдан, ё, Мубдий, Билмам не хат бор пешонамнинг нарёғида, ё, Мубдий! АЛ-МЎБИД Асл сўроқ ҳузурингда туришдир, ё, Мўбид, Асл юриш кўпригингда юришдир, ё, Мўбид, Жаннатингдан бенасиб қолганларга, ё, Мўбид, Асл азоб дўзахингда куйишдир, ё, Мўбид! АЛ-МУҲЙИ Айро тушдим сокин қишлоқ- онамдан, ё, Муҳйи, Айро тушдин жўшқин шаҳар-отамдан, ё, Муҳйи, Азобларим зардоб бўлиб оқдилар, ё, Муҳйи, Айро тушдим фоний дунё-оламдан, ё, Муҳйи! АЛ-МЎМИЙТ Ўлим надир, ўлим Сенинг қарзингдир, ё, Мўмийт, Ҳаёт надир, ҳаёт Сенинг дарсингдир, ё, Мўмийт, Фаришталар хизматида мунтазир, ё Мўмийт, Одам надир, одам Сенинг фарзингдир, ё, Мўмийт! АЛ-ҲАЙЙ Билмадим бу дунёда неткинчимиз, ё, Ҳайй, Дунё ўрмон, балки биз ўтинчимиз, ё, Ҳайй, Абадият мулкининг соҳибисан, ё, Ҳайй, Сен яшайсан, биз эса ўткинчимиз, ё, Ҳайй! АЛ-ҚАЙЮУМ Садаф тишни терганингдай дунё тиздинг, ё, Қайюм, Савоб гуноҳ орасида бизни туздинг, ё, Қайюм, Истаганда бор аялдинг, ёр айладинг, ё, Қайюм, Истаганда барчасини қайта буздинг, ё, Қайюм! АЛ-ВОЖИД Қоча-қоча қайга қочиб бораман, ё, Вожид, Одил ёЪлда уруғ сочиб бораман, ё, Вожид, Юрагимга чўғ оловни солдимг Сен, ё, Вожид, Ёна-ёна эшик очиб бораман, ё, Вожид! АЛ-МОЖИД Бойликлардан узоқда бой эдим, ё, Можид, ЁЪлимга рақиб чиқса ёй эдим, ё, Можид, Давлатим бўлмасада шарафимни сақладинг, Дарё лойқа, мен-тиниқ сой эдим, ё, Можид! АЛ-ВОҲИД Биз на олову на тутун, ё, Воҳид, Сен воҳидсан-бир бутун, ё, Воҳид, Бирлаштиргин қулларингни ё, Воҳид, Биз тарқоқмиз, зор-юпун, ё, Воҳид! АС-САМАД Сен муҳтож эмассан. мен муҳтожман, ё, Самад, Мен гултож эмасман, сен гултожсан, ё, Самад, Сен менга гултожу мен Сенга муҳтожу Бу дардим гар шоҳ эса, ман хирожман, ё, Самад! АЛ-ҚОДИР Юрагимда ҳасратим бор, содири Сен, ё Қодир, Шууримда нусратим бор, нодири Сен, ё, Қодир, Миллатимга ўғил бўлиб, хизмат айламоқ учун, Бу дунёда фурсатим бор, қодири Сен, ё, Қодир! АЛ-МУҚТАДИР Тахту Сулаймонни нетай, тахтинг олдида, ё, Муқтадир, Бош олиб қайга кетай, шаҳдинг олдида, ё, Муқтадир, Йеру кўкда қудрат Сенсан, Ўзинг қўлла, ё, Муқтадир, Мен муродимгаетай, аҳдинг олдида, ё, Муқтадир! АЛ-МУҚАДДИМ Ё, Муқаддим, мансаб бердинг ҳўл бўлди дудоқларим, Ё, Муқаддим, сасинг тинглаб, лов ёнди қулоқларим, Ё, Муқаддим, сироти мустақиймда Сени ёдлаб, Ё, Муқаддим, оғмадим- тутиб турди оёқларим! АЛ-МЎОҲҲИР Нур КаЪбаи мукаррамим осмондир, ё, Мўоҳҳир, Мадинаи Мунавварим достондир, ё, Мўоҳҳир, Тепиб турар кўкрагимнинг ичида, ё, Мўоҳҳир, Самарқанду мўтабарим сарсондир, ё, Мўоҳҳир! АЛ-АВВАЛ "Ё, Аввал!", деганди бобомнинг бобоси, "Ё, Аввал!", отамнинг қалб уриш садоси, "Ё, Аввал!",умримнинг ибтидо, адоси, "Ё, Аввал!", қул бор-ки, бу сўзнинг гадоси! АЛ-ОХИР Қайдан келиб яна кетурмиз қаён, ё, Охир, Соатиетганда қиласан аён, ё, Охир, Боқийлик ярашар зотингга танҳо, Аввалу Охирдан Ўзингсан шаён, ё, Охир! АЗ-ЗОҲИР Йетти мулким ўз ўрнида, Сен моҳирсан, ё, Зоҳир, Тафаккурим дарёсида, Сен ҳозирсан, ё, Зоҳир, Муҳаббат не, билмоқ истаган банда, ё, Зоҳир, Сени севсин, кўнгул Зуҳра, Сен Тоҳирсан, ё, Зоҳир! АЛ-БОТИН Ақл чашма, Сен тубида кўзисан, ё, Ботин, Дилим булбул Сен тилида сўзисан, ё, Ботин, Руҳим Сенсиз яшай олмас бир лаҳза, ё, Ботин, Руҳим иймон, Сен илмида Ўзисан, ё, Ботин! АЛ-ВОЛИЙ Ё, Волий, ёшга сиҳат, кексаларга умр бер, Ё, Волий, боҳсга ақл, юракларга сабр бер, Ё, Волий, ғарибларнинг бурда нонин олдилар, Ё, Волий, разолатга ботганларга жабр бер! АЛ-МЎТАОЛИ Шубҳа дилни кемиради, ё, Мўтаоли, Гумон элниемиради, ё, Мўтаоли, Сендан қайтган нобакорлар нобакори, Динсизликдан семиради, ё, Мўтаоли! АЛ-БАРР Яхшиликни хайру эҳсонингдан олдим, ё, Барр, Мурувватни меҳру осмонингдан олдим, ё, Барр, Ёмонликни маЪлун шайтондан олди кум, Омонликни илму урфонингдан олдим, ё, Барр! АТ-ТАВВОБ Тавба чоғи ҳилу ҳилдим, ё, Таввоб, Гуноҳимни аққол билдим, ё, Таввоб, Ўзинг кечир, остонангда тиз чўкдим, Тавба қилдим, тавба қилдим, ё, Таввоб! АЛ-МЎНТАҚИЙМ Дарра азоблари не эмиш, ё, Мўнтақийм, Арра азоблари не эмиш, ё, Мўнтақийм, Бошига келганлар англади, ё, Мўнтақийм, Зарра азобларинг не эмиш, ё, Мўнтақийм! АЛ-АВФУВ Хўп гуноҳга тўлдим ман, авф этармисан, ё, Авфув, Минг пушаямон бўлдим ман, авф этармисан, Игна яшар юрагимнинг остида, зардоб йиғиб, ё, Авфув, Оҳ, қийналиб ўлдим ман, авф этармисан, ё, Авфув! АР-РАУФ Ё, Рауф, дарёлар қуриб битарди дардим тегирмонида, Ё, Рауф, қоялар нураб кетарди дардим селимонида, Хайрият, Сен, бардошдан томиримга қон қуйдинг, Ё, Рауф, билмам дунё нетарди дардимнинг тўфонида! МОЛИКУЛ-МУЛК Моликул-Мулк, Сен бадавлат, мен молсиз, Моликул-Мулк, Сен басавлат, мен ҳолсиз, Моликул-Мулк, Сен неЪматингдан улуш бердинг, Моликул-Мулк, Сен сахийсан, мен хасис! ЗУЛ-ЖАЛОЛИ ВАЛ-ИКРОМ Ё, Зул-Жалоли вал-Икром, Дардли борки, Сен акром, Оғир кунда Сенга сиғиндик, Сиҳат яшаҳс қил инЪом! АЛ-МЎҚСИТ Саҳар уйғонаман дилимда номинг, ё, Мўқсит, Саждага борганда ёЪлимда номинг, ё, Мўқсит, Вақт ила савашиб келади оқшом, ё, Мўқсит, Уйқуга кетаман тилимда номинг, ё, Мўқсит! АЛ-ЖОМИЙ Бор айладинг осмонни, ё, Жомий, Бор айладинг инсонни, ё, Жомий, Осмон учун Қуёшни, Инсон учун, ё, Жомий, Ёр айладинг ҚурЪонни, ё, Жомий! АЛ-ҒАНИЙ ЁЪқдан борман-Сенинг улкинг, ё, Ғаний, Нафас олсам, Сенинг мулкинг, ё, Ғаний, Китобингни кўзга суриб, лабга босдим, ё, Ғаний, Комил руҳим-Сенинг хулқинг, ё, Ғаний! АЛ-МЎҒНИЙ Ким канбағал, ким бойдир, ё, Мўғний, Ким юлдузу ким ойдир, ё, Мўғний, Фармон Сендан келадур, ё, Мўғний, Ким камону ким ёйдир, ё, Мўғний! АЛ-МОНИЙ Муродигаетмаса қазоси ўзидадир, ё, Моний, Айби муқаррар бўлса жазоси Ўзингдандир, ё, Моний, Тавбасига таянса, нияти саҳиҳ экан, ё, Моний, Муроди ҳосил бўлар, сазоси ўзидадир, ё, Моний! АД-ДОРР Ҳам фонийда, ҳам боқийда норинг бор, ё, Доор, Ҳам заминда, ҳам осмонда ёринг бор, ё, Дорр, Сен истасанг ғазабингдан кимса қочиб қутулмас, Ҳам бешикда, ҳам тобутда доринг бор, ё, Доор! АН-НОФИ Яхши истаб, ёмон бўлдим, ё, Нофи! Ранги-рўйи сомон бўлдим, ё, Нофи! Қўлларимни кўкка очиб, ё, Нофи! Ҳукминг ила омон бўлдим, ё, Нофи! АН-НУР Оғочмидим, ёна-ёна кул бўлдим, ё, Нур, Олтинмидим, сўна-сўна пул бўлай, ё, Нур, Мунаввар нур қучоғида яралдим, ё, Нур, Инсон бўлай, Сенга содиқ қул бўлай, ё Нур! АЛ-ҲОДИЙ Ҳидоятсиз кўча-куйда дол эдим. ё. Ҳоди, Қомат алиф аслида бир зол эдим, ё Ҳоди, Лутфинг ила шайтонлардан қутулдим, ё, Ҳоди, Бугун инсон, кеча асли лой эдим, ё, Ҳоди! АЛ-БАДИЙ Бир томчидан мукаммал жон яратдинг, ё, Бадий, Бир донадан насиба-нон яратдинг, ё, Бадий, Қулларингга ишонч сели ёғдириб, ё Бадий, Ҳар бирини халифа-хон яратдинг, ё, Бадий! АЛ-БОҚИЙ Ёмондан доғ, яхшидан боғ қолдирдинг, ё, Боқий, Гулдан тикан, уммондан тоғ қолдирдинг, ё, Боқий, Сен буюрсанг фоний бақо бўлғувси, ё, Боқий, Инсондан нур, шайтондан зоғ қолдирдинг, ё, Боқий! АЛ-ВОРИС Ўтмишим Сен, келажагим ҳам Ўзинг, ё, Ворис, Ҳадаф олибелажагим ҳам ўзинг, ё, Ворис, Кимса мендан ҳисоб сўраб толмасин, ё, Ворис, Мен ҳисобни беражагим ҳам Ўзинг, ё, Ворис! АР-РАСҲИД Замин тунга бўялганда, Сен келасан, ё, Рашид, Кўзим кунга бўялганда, Сен келасан, ё, Рашид, йўл йўқотиб синганимда чил-чил бўлиб, Қалбим хунга бўялганда, Сен келасан, ё, Рашид! АС-САБУР Сабр таги олтин, дейди боболар, ё, Сабур, Сабр сўнгдан олдин, дейди боболар, ё, Сабур, Сенинг сабр салтанатинг уммондир, ё, Сабр, Сабр ҳақдин олгин, дейди боболар, ё, Сабур! АЛ-АҲАД Сени икки, деган тилллар лол бўлар, ё, Аҳад, Сени ёЪқдир, деган илм фол бўлар, ё, Аҳад, Сен Воҳидсан, лам ялид валам юлад, Сени хаёл деган кимса мол бўлар, ё, Аҳад! АЛЛОҲ Аллоҳ, Сени севолдим, гўзал тано керакмас, Аллоҳ, Сенга сиғиндим, мансаб мано керакмас, Аллоҳ, Сени куйладим, ўзга маЪно керакмас, Аллоҳ, Сенга интилдим, дорулфано керакмас! Истанбул, 1995 йил. Манба:www.jahongir.org
|