Яқинда интернет сайтларида бир гуруҳ ўзбекистонлик қочоқлар БМТнинг (УВКБ)қочоқлар масалалари бўйича олий комиссарлигининг Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳридаги вакиллиги фаолиятидан норози бўлиб,намойиш ўтказишгани ҳақида ўқиб қолдим. Ватандошлар норозилик билдирган маҳкама масъули Нарасимха Раони қандай мулозимлигини яхши биламан.У қочоқлар тақдирига ўта бефарқ қарайди.У айрим шантажчиларнинг қочоқлар ҳақидаги баъзи уйдирмаларига ишониб қарор қабул қилиши ҳам мумкин. Бу ҳақда нега айтяпман.Чунки ўзим билган 2005 йили Олма Отада сиёсий бошпана сўраганлар Нарасимха Раонинг бу каби фаолиятига гувоҳ бўлганмиз. Қочоқлардан бири каминага шантаж қилиб, у жанобга ёлғон-япилдоқ айбларни айтган.Рао эса текшириш тугул,ўйлаб ҳам ўтирмай мени Ўзбекистонга қайтариб юборишини айтиб дағдаға бошлаганди.Мен эса қатъий туриб, у қўяётган айбни исботлашини талаб қилганимдан сўнг шантажчи қочоқ кимлиги маълум бўлиб,унинг қочоқ мақомини бекор қилайликми, нима қилайлик,дея мендан узр сўраганди. Мен эса Раога қочоқлар масаласини ҳал қилишда шошма-шошарлик қилмасликни маслаҳат берар эканман,"кечирасизлар ёшлик қилибман",дея кўзлари мўлтираб турган ўзбек қочоқни кечиришимни билдиргандим. Ўша қочоқ ҳозир Авропа давлатларидан бирида биз билан бирга бошқа ўзбекистонликлар қатори бошпана топди.Лекин ўзи ёш бўлсада шантажчиликни касб қилиб олган бу нусха ўша кўп бор айтилган "қон билан кирган жон билан чиқади",деганларидай бу номақбул ҳаракатини давом эттиряпти. Унинг исмини нега атамаяпман.Чунки бу нусха қилғилиқлари отини аташгада арзимайдиган нусха.Унга неча бор бу "ҳунарини" такрорламаслик маслаҳат берилсада, ўз билганидан қолмаяпти.Начора агар атрофдагиларга зиён етказишни давом эттирса, ҳамма қилмишларинии айтиш вақти ҳам келишини ўша нусха билиб қўйишини истардим. У нусха ҳақида бу галги чизгиларимда эслашимнинг боиси унинг каби шантажчи Нарасимха Раога "холис ёрдамчи" бўлиб қолса Олма Отадаги қочоқларга қийин бўлади. Қозоғистондаги ўзбек қочоқлари тақдири масаласи БМТнинг жаноб Рао каби мулозими ихтиёрида экан улар ҳаёти хавф остида қолмаслиги учун ёрдам зарур. Мен барча қочоқлар тақдирига бефарқ бўлмаган кишиларни Қозоғистондаги ўзбек қочоқларига ёрдам беришга,жаноб Рао фаолияти ҳақида эса БМТга маълум этиб қўйиш кераклиги устида ўйлаб кўришга чақирмоқчиман.Зеро Ватандошлар тақдирига бефарқ қараб тура олмаймизку.Шундай эмасми?