Ризобек Пятница, 2025-06-20, 13.19.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 22
    Майнани кўрса миямни чўқиб ташлайди,дея ўйлаб ўтакаси ёриладиган Каримов водий вилоятларида сайр этар экан,бузуқ бошидан оқилона фойдаланиб,ҳаром-ҳарич йўллар билан мол-дунё орттириб ётган,ҳалқ жонига жазо бўлиб битган, ўзини ҳокиму мутлақ ҳисобловчилар иложини борича бу боши бузуқни эҳтиётлаб, майналар йўқ жойларда етаклаб юриши анчадан буён одатга айланган.
    Масалан, камина водийда бўлмасамда бошибузуқ қай гўрларни босиб юради олдиндан айтиб беришим мумкин.Чунки бошбузуқнинг сайри ҳар гал бир хил сценарий бўйича ташкил этилади.Ким қандай рол ўйнайди- ҳаммаси олдиндан тақсимлаб қўйилган.
    Лекин оддий одамлар орасига- "Каримов қизини у вилоятга ҳоким қиб қўярмиш,бу вилоятга ҳоким қиб қўярмиш",деганг ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1046 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-22

    Кечиролмай ўзим ўзимни...

    Зарафшоннинг тўлқинларига
    Шодликларим эшиб урилган.
    Қирғоғининг яқинларида,
    Кулгуларим мангу кўмилган.

    Кўзимдаги ёлғон табассум,
    Кўксимдаги сирқиган ҳислар.
    Шеърга тўлган тунларим маҳзун,
    Баҳоримга сингиган кузлар.

    Ғариб вужуд - қуриган гилос
    Зорланади бегонам-танам.
    Иқбол билан йўлим бир бу рост,
    Аммо йўқдир битта дугонам.

    Жар солсам ҳам эшитмас биров,
    Эрта менинг бахтли бир куним.
    Ўз-ўзимга битаман қутлов,
    Ўз -ўзимга бўлганман маҳкум...

    Зарафшонга чопардим ҳар гал
    Бўлишардим шодлик, ғамимни
    Дарё, бугун йиғладим ўсал
    Кечиролмай ўзим ўзимни...

    Манба:www.Dilsora.com
    Просмотров: 919 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-22



    Яқинда интернет сайтларида бир гуруҳ ўзбекистонлик қочоқлар БМТнинг (УВКБ)қочоқлар масалалари бўйича олий комиссарлигининг Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳридаги вакиллиги фаолиятидан норози бўлиб,намойиш ўтказишгани ҳақида ўқиб қолдим.
    Ватандошлар норозилик билдирган маҳкама масъули Нарасимха Раони қандай мулозимлигини яхши биламан.У қочоқлар тақдирига ўта бефарқ қарайди.У айрим шантажчиларнинг қочоқлар ҳақидаги баъзи уйдирмаларига ишониб қарор қабул қилиши ҳам мумкин.
    Бу ҳақда нега айтяпман.Чунки ўзим билган 2005 йили Олма Отада сиёсий бошпана сўраганлар Нарасимха Раонинг бу каби фаолиятига гувоҳ бўлганмиз.
    Қочоқлардан бири каминага шантаж қилиб, у жаноб ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 978 | Добавил: Маъмур | Дата: 2007-06-22

    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz