Статистика
Онлайн всего: 28 Гостей: 28 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июнь » 22 » Каримов водийда майналар йўқ жойларда сайр қилди
18.32.10 Каримов водийда майналар йўқ жойларда сайр қилди |
Майнани кўрса миямни чўқиб ташлайди,дея ўйлаб ўтакаси ёриладиган Каримов водий вилоятларида сайр этар экан,бузуқ бошидан оқилона фойдаланиб,ҳаром-ҳарич йўллар билан мол-дунё орттириб ётган,ҳалқ жонига жазо бўлиб битган, ўзини ҳокиму мутлақ ҳисобловчилар иложини борича бу боши бузуқни эҳтиётлаб, майналар йўқ жойларда етаклаб юриши анчадан буён одатга айланган. Масалан, камина водийда бўлмасамда бошибузуқ қай гўрларни босиб юради олдиндан айтиб беришим мумкин.Чунки бошбузуқнинг сайри ҳар гал бир хил сценарий бўйича ташкил этилади.Ким қандай рол ўйнайди- ҳаммаси олдиндан тақсимлаб қўйилган. Лекин оддий одамлар орасига- "Каримов қизини у вилоятга ҳоким қиб қўярмиш,бу вилоятга ҳоким қиб қўярмиш",деганга ўхшаш миш-мишлар тарқатиб қўйилади.Аслида Бошбузуқ қизини гўргаям қўймайди.Бу гаплар ҳаммаси одамларни шов-шувга берилиб,асосий кундалик муаммолардан бироз чалғитиш учун ўйлаб топилган ўйиндай гап. Лекин одамлар бундай миш-мишларни эшитавериб,бадига урган."Каримов келармиш",дейилса:"ҳа келмай гўрга кирсин ўша гўрсўхта",деб нон топиш учун куйманиб кетишаверади. Унинг водийга борадиган йўли битта:Тошкент-Тўрақўрғон-Олтинкўл.Тошкент. Наманган марказига кирмайди.Чунки марказда майналар кўп.Бузуқ бошини чўқиб ташлаши мумкин.Ё бўлмаса бирор бир жондан тўйган "бере-й бу ёққа",деб қўлидан микрофонни тортиб олиб,"қаранглар бунинг боши бузуқ",дейиши ҳеч гап эмас.Шунинг учун жа нари борса Тўрақўрғонда бирров ўзи "герой" қиб қўйган боғбон билан кўришиши,кейин унинг боғи ёнидаги аэропорт томонга қараб бир нималар,дея ғудраниб қўйиши мумкин холос.Мабодо майна ҳужум қилиб қолса аэропортдан самолётга ўтириб 1990 йилдаги каби қочиб қолиши қулайда. Энди Андижонда майналар кам жой бу - Олтинкўл тумани.Бу, ҳов ўша совет давридан бошибузуқларга ("показательний район")кўргазмали ҳудуд.Бу ерда майналар битта қўймай қириб ташланган.Каримов бу туманда бузуқ бошидан хавотир олмай бемалол юриши мумкин. 2005 йили Андижонда майналар пайдо бўла бошлаганди,яна Каримовнинг бузуқбошини чўқиб ташламасин,дея бечора қушларга қўшиб аллақанча ёш бола-ю,ёшу кекса,эркагу аёллар ҳам отиб ташланди. Аслида Каримовнинг бошини чўқигани майналар ҳам чўчиб турибди назаримда.Чунки бузуқбошни чўқиб қўйиб,заҳарланиб жон бериш қайсиям жонзотга зарур кебти дейсиз.
Ризо Обид
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|