Ризобек Пятница, 2025-11-14, 00.11.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 29 » Мухолифат
    01.18.07
    Мухолифат
    Бирам ақллики мухолифатдаги бахшилар

    Европа Иттифоқи таркибига кирган давлатлардан бири бўлган, ўзининг ҳар томонлама таъсирини ўтказишга уриниб ётган Германия Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Европага ташрифини ташкил этаётгани ҳақида қатор хабарлар тарқалмоқда.
    Лекин  Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг бу йиғилишига келмаслиги хусусида турли эҳтимоллар айтилмоқда.
    Айниқса бу борада умуман бирор маълумот ёҳуд тузукроқ фикрлай олмайдиган мухолифатнинг ўзича ақлли донишмандлари фол очишга киришиб кетишди.Дурустроқ бир йўл танлай олмаган,ёҳуд бир жамиятга наф келтира олмаган ўзини инсон ҳуқуқлари намоёндаси ҳисобловчи айримлар бахшилик билан фол очиб ётганлари ғалати.
    Ҳа,ҳақиқий ҳолатдан хабардор эмас экансан ҳеч бўлмаса жим тур.
    Йўқ.Жим туролмайдилар шекилли бундайлар.Ёлғон-яшиқлари билан атрофдагиларни чалғитишни мақсад қилиб олганмиканлар,дея ҳайрон қолмай илож йўқ.
    Бошқа  кўплаб ҳолатлардаги бахшиликларни айтмайинда,Германияга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, дея айтилаётган Владимир Норовнинг келмаслиги хусусидаги фол очишларга тўхтаб қўя  қолай.
    Ҳа,фол очишга.Бошқача аташ мумкин эмас.Мабодо шу анжуманга Норов ташриф буюрганда ҳам бир нима ўзгармасди.Лекин у келмайдиган бўлди.Унинг ўрнига нега ўринбосари Илҳом Неъматов келяпти?
    Ҳамма гап шундаки, Ўзбекистонда Каримов имконияти бўлганда нафақат вазирлик ёҳуд бирор ташкилотдан бирор бир кишининг четга чиқишини балки ҳар бир ўзбекистонликнинг қайга бориб,қайдан қайтишини назорат қиларди.Хуфялари ёрдамида шундай қиляпти ҳам.
     Ҳа,мавзудан чалғимай,аввалги Германияга нега Илҳом Неъматов келяпти,Норов эмас,деган саволга қайтсак.
    Чунки юқорида турли фоллар очиб,у ё бу эҳтимолни айтаётган "калласи катта" "мухолифат"чиларга билмасалар билиб қўйишлари учун маълум қилиб қўядиган бўлсак Илҳом Неъматов 5 йил Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида турли лавозимларида ишлаб,Ўзбекистон-Германия муносабатларида катта рол ўйнаган "ўйинчи".
    Шу учун ҳам Германияга Норов эмас Неъматов келаётгани хусусида бахшилик қилаётган айрим "мухолифат","инсон ҳуқуқлари намоёндалари" - билмадим сабаб нима дейиш ўрнига ўзлари ишонмаган чўпчакка бошқаларни ишонтиришга уринишлари ғалати.
    Ўзбекистонда кейинги паллаларда шу каби масаланинг туб моҳиятини билмай бахшилик қилиш ҳам Каримов фойдасига хизмат қилмоқда.
    Бу хизматларни унга қаршиман,деганлар ўзлари атрофдагиларни лаққиллатиб устамонлик билан енг ичида амалга оширмаяптиларми,деган фикр уйғонади кишида...

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz