Жон ато этган жонажон отажоним алвидо, Фарзанд бўлиб отажон этолмадим жон фидо. Тоғ эдингиз неки бор этгандингиз менга жо, Сўнгги йўлга дадажон кузатолмай мен гадо.
Жойингиз жаннатда бўлсин дадажоним алвидо, Осмон узоқ,ер қаттиқ мен не қилай отажон. Борар жойи ҳар банданинг асли ўзи ер экан, Ҳақ экан айтганингиз,ҳақни деган ер экан.
Яна ўзбек мухолифати ҳақида сўз айтишга тўғри келяпти.Чунки улар фаолиятига тегишли баҳо берилиши шарт назаримда. Шу кунларда Каримовдан безган одамлар,мухолифатнинг ҳам қўлидан ҳеч вақо келмаслигини билиб қолдилар. Нега десангиз вақт шунақанги билгучи неъмат эканки,у ўтган сайин ким нимага қодир кўрсатиб қўяверар экан. Ўзбекистонда мухолифатда бир имкон борлиги пайтда уни бой берилди.Энди диктатор илдизи мўрт бўлиб қолган ҳозирги даврга келиб,мухолифат лидериман,деяётганлар боши берк кўчага кириб қолган эсаларда танлаган йўлимиз тўғри,дея бошқаларни u
... Davomini o'qing...
Европа Иттифоқи таркибига кирган давлатлардан бири бўлган, ўзининг ҳар томонлама таъсирини ўтказишга уриниб ётган Германия Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Европага ташрифини ташкил этаётгани ҳақида қатор хабарлар тарқалмоқда. Лекин Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг бу йиғилишига келмаслиги хусусида турли эҳтимоллар айтилмоқда. Айниқса бу борада умуман бирор маълумот ёҳуд тузукроқ фикрлай олмайдиган мухолифатнинг ўзича ақлли донишмандлари фол очишга киришиб кетишди.Дурустроқ бир йўл танлай олмаган,ёҳуд бир жамиятга наф келтира олмаган ўзини инсон ҳуқуқлари намоёндаси ҳисобловчи айримлар бахшилик билан фол очиб ётганлари ғалати.... Davomini o'qing...