Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.19.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 21
    Гостей: 21
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 29 » ШЕЪР
    10.02.45
    ШЕЪР

    Юсуф ЖУМА

    Сарой сарқитига учган,эй итлар!


    Ё арслон бўлган, ё бургут бўлган
    Жайҳуннинг сувидан ичган йигитлар.
    Гўрўғли мисоли эр йигит бўлган
    Жайҳуннинг сувидан ичган йигитлар.

    Буюк Жалолиддин, Нажмиддин Кубро
    Ҳам ботир, ҳам шоир, улуғ авлиё
    Ўтган ҳар томири бир Амударё
    Жайҳуннинг сувидан ичган йигитлар.

    Нечун лочин каби првозда Ғирот
    Тошқин сувларидан ичган содиқ от,
    Фироғий шеъридай чиқарган қанот
    Жайҳуннинг сувидан ичган йигитлар.

    Букун ҳам бормисиз, нетаётирсиз,
    Ёв берган суякни тотаётирсиз.
    Маҳмуд Ялавочдай сотаётирсиз
    Жайҳуннинг сувидан ичган йигитлар.

    Бағрим хомталашдир, тилкалатдингиз,
    Золимнинг отини эркалатдингиз.
    Юсуфни душманга яккалатдингиз
    Жайҳуннинг сувидан ичган йигитлар.

    Эр умрига умр яратган қўшсин,
    Амударё кўнглим мисоли жўшсин.
    Суви кўзингизни қон бўлиб тешсин
    Сарой сарқитига учган, эй итлар!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz