Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июнь » 29 » ШЕЪРИЯТ
|
Жаҳонгир МУҲАММАД
БУ ЭЛ….
Яхшилик қилсанг гар бирига болам, Қолгани ит бўлиб талайди сени. Алдаб келса биров- ўша зўр одам, Бошидан оёққа ялайди уни.
Агар мақтаб турсанг бу элни гоҳ-гоҳ, Сени зукко инсон дея жар солар. Жон ёниб сўз очсанг нуқсидан ногоҳ, Оғзингдан тилингни суғуриб олар.
Адашиб қолсангку йўлда мабодо, Ёлғон кимхобига ёпинар бу эл. Магар тахтдадурсан, аршу аълода- Тангри сенсан дея топинар бу эл.
Балки шунданмикин дунё юз бурган, Биттаси иккита бўлмайди бу эл. Дунёга қўшилиб Худо ҳам урган, Сен каби эрга эл бўлмайди бу эл.
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД. 2007, Июл.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|