Ризобек Суббота, 2025-06-21, 18.14.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 4
    Гостей: 4
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 13 » Луқма
    18.32.17
    Луқма
    Мухолифат чала туғиб қўймадими?

    (Адабиётдан бехабарлар ўқимасин )

    "Бирлик" халқ ҳаракати партияси раиси ҳурматли домла Абдураҳим Пўлатовнинг "Демократик мухолифатнинг навбатдаги тўлғоғи" мақоласи билан танишар эканман менда бошқачароқ бир фикр пайдо бўлди.

    Аммо аввал бошданоқ ўқувчилар "қайси мухолифатчини тўлғоқ тутибди-ю ва чала туғиб қўйибди экан" дея чалғимасликлари учун бу ўриндаги тўлғоқ ва туғруқ биологик жараён маъносини эмас балки таъбир жоиз бўлса сиёсийроқ маънони англатишини айтиб узр сўраб қўймоқчиман..

    Шундан келиб чиқиб мулоҳазаларимни давом эттирсам.
    Биринчидан "Бирлик" тарихини у ё бу манбалардан ўқиб ўрганиб борамиз.Аммо биз билган "Бирлик" барибир тарихда қолиб кетаётгандай туюлаверади.Ҳозирги мулоҳазалар унинг тарихини тахлил қилиш хусусида эмас.Зеро бугунги воқелик тарих билан бирга воқеалар жараёнини ўрганишни тақозо этмоқда.

    Кимдир ниманидир ё кимнидир сотди.Сотқинни кўзи ожизлар ҳам башарасини кўрмай, шажарасини ўқимай ҳам таниб бўлишди.
    Шу боис асосий мавзумиз мухолифат тўлғоғи-ю ва унинг насли ҳақида фикримиздан чалғимасак.

    Ана айтайлик тўлғоқ дарди ҳам тутди дейлик.Барчага маълумки тўлғоқ бошлангандан сўнг у туғруқ билан якун топади.Бу туғруқ асорати эса турлича бўлиши мумкин.Масалан ҳомиладор соғлом бўлса соғлом авлод қолдириши ёки ҳомиладор ҳалок бўлиши ва аксинча ўзи омон қолиб ҳомиласи барбод бўлиши ва яна ҳар иккиси ҳалок бўлиши ҳамда ҳомиланинг чала туғилиши.

    Ўзбекистон демократик мухолифати дея аталаётган гуруҳ тўлғоғи қандай насл берди?
    Фикримча чала ҳомила қолдирди.Дардманд ҳомиладан бунёдга келган дардманд ҳосила эса соғлом ва гуркираб ўса олмаганидек демократик мухолифат тўлғоғи ҳам шу каби натижага эришди назаримда.

    "Бордан йўқ бўлмайди, йўқдан эса бор бўлмайди" дейишади.Агар шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса гўёки ўтказилиши эълон қилинган Президентлик сайлови дейилаётган ўйин олдидан демократик мухолифат дейилаётган гуруҳ ногирон , мажруҳ ва мажҳул, яроқсиз насл қолдиргани аён бўлиб қолди.Яна чала туғиб қўйди назаримда.Бу ногирон туғилган биринчи насл эмас.Бу Каримов тахтга келгандан буён билмадим нечанчи бор чала туғиб қўйиш.

    Йўқ ундай эмас дегувчилар ҳам бўлади албатта.Мен эса йўқ шундай дейман қатъий туриб.Чунки мухолифат соғлом наслга эга бўлганда эди диктатура билан курашда ғолиб келган бўларди.

    Лекин ҳалиям кеч эмас тўлғоқ тутишини кутиб ўтирмасдан аввал таъбир жоиз бўлса ҳакимларга кўрсатинг ўзингизни деган бўлар эдим.Бу алла-жалла шундай қилинг дейилгани эмас, балки бир маслаҳат холос.

    Нега десангиз сиёсат бобида лидер ё бошлик даъво қилмасаларда даволай оладиган сиёсий ҳакимлар бор.Уларнинг кўригидан ўтиб турсангиз зораким худо шифосини бериб соғлом ҳомила билан соғлом сиёсий наслга эга бўларсиз.Бу маслаҳат домла Абдураҳим Пўлатов шу мавзуда ёзганлари учун фақат у кишига тегишли эмас, балки у кишининг фикрларидан келиб чиқиб мухолифбошликка даъвогар чала насллиларга тааллуқлидир.Балки...Яна ҳар ким ўзи билади.

    Ризо Обид.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz